• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Марказий Осиё давлатлари Россиядан пул ўтказмалари қисқарганидан хавотирда

    Қирғизистон жанубидаги Боткен вилоятининг Янгиер қишлоғида яшовчи 37 ёшли Данияр Абдираҳмонов умрининг ярмини Россиядаги омборхоналар ва қурилиш майдонларида меҳнат қилиб ўтказган, деб ёзмоқда The Economist.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Унинг учта укасидан иккитаси ҳали ҳам Россияда ишлайди. Рафиқаси мактаб ўқитувчиси. Аммо улар Москвада дўконда сотувчи бўлиб ишлаётган пайтларида учрашган.

    Ўғли икки ёшга тўлганда уни бобоси ва бувисига ташлаб, Россияга пул топиш учун қайтиб кетишган.

    Абдираҳмоновнинг ҳикояси алоҳида характерлидир. Фарғона водийсига туташ Боткен атрофида камида битта аъзоси Россияда ишламайдиган оилани учратиш мушкул.

    Абдираҳмонов ўзи туғилиб-ўсган серҳосил ва гўзал ҳудудни тарк этишни хоҳламаган. Аммо Москвада ишлаб у ватанидаги ўртача маошдан уч баравар кўп пул топган.

     

    Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2021 йилда Қирғизистон ва Тожикистонда пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг учдан бирига тенг бўлган ва бу уларни пул ўтказмаларига энг қарам бўлган дунё мамлакатларига айлантирган.

    Нисбатан арзон ва етиб бориш осон, таниш тилга эга Россиядан пул ўтказмалари ушбу мамлакатларда ҳаётнинг муҳим омили ҳисобланади.

    Ўтган йили Қирғизистонга пул ўтказмаларининг қарийб 82 фоизи, Тожикистонда 76 фоизи Россиядан келган.

    Ҳукумат фикрича, пул ўтказмаларисиз камбағал қирғизистонликлар сони сезиларли даражада ошади.

    Мамлакатнинг энг қашшоқ минтақаси бўлган Боткенда аҳолининг 35 фоизи кунига 1 доллардан салгина кўпроқ пул билан кун кечиради, бу улуш 50 фоизгача кўтарилиши мумкин.

    Меҳнат миграцияси бу мамлакатлар иқтисодиёти учун шунчалик марказий ўрин тутадики, ҳатто пандемия ҳам уни аранг бузди.

    Баъзи муҳожирлар 2020 йилда уйига қайтган бўлса ҳам, имкон қадар тезроқ қайтиб кетган.

    Жаҳон банки Қирғизистон иқтисодиёти жорий йилда 5 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда.

     

    Бунинг асосий сабабларидан бири, муҳожирлар Россиянинг санкциялардан зарар кўрган иқтисодиётида ўз ишини йўқотишидир.

    Жаҳон банкига кўра, Тожикистонга пул ўтказмаларининг бешдан бир қисми қисқаради, ялпи ички маҳсулот 2 фоизга камаяди.

    Етарлича тўйимли ва соғлом озиқ-овқатга эга бўлмаган тожикистонлик уй хўжаликларининг улуши бунинг натижасида 20 фоиздан 36 фоизга кўтарилиши мумкин.

    Абдираҳмоновлар оиласининг тажрибаси шуни кўрсатадики, Россиядаги муҳожирлар учун ҳаёт аллақачон оғирлашмоқда: унинг акаларидан бири ишдан айрилган ва уйига қайтмоқда.

    Аммо ҳозиргача оммавий тарк этиш ҳолати кузатилмаган. Ҳали ҳам иш жойида бўлган муҳожирлар ҳозирча у ерда қолишни режалаштираётганини билдирган.

    Марказий Осиё ҳукуматлари пул ўтказмалари манбаларини диверсификация қилишга уринмоқда.

    Улар муҳожирларни юқори маош ва яхши меҳнат ҳуқуқларини таклиф қиладиган бойроқ мамлакатларда иш излашга ундамоқда.

    Ўзбекистонда ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ўқув марказлари бўлажак муҳожирларга япон ва корейс тилларини ўргатишни бошлади.

    Тожик ва қирғиз ишчилари Brexit’дан кейин ишчи кучи танқислиги туфайли Марказий Осиёлик муҳожирлар учун номақбул манзилга айланган Британияда мева-сабзавот теришни бошлади.

    Кўплаб муҳожирлар эса санкцияларга қарамай, Россияга йўл олмоқда.

    Аввалроқ Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар муҳожирлари учун Буюк Британия манфаатли йўналишми ёки йўқлиги ҳақида хабар берилганди.

    29.06.2022, 21:10   Изоҳ (0)   16302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонда Forex’ни тақиқлади

    29.06.2022, 19:32

    Чет элликлар учун дунёнинг энг арзон шаҳарлари маълум бўлди. Тошкент 7-ўринда

    29.06.2022, 17:23

    Банклардаги қонун бузилишларига нисбатан чоралар кўрилди — Марказий банк

    29.06.2022, 16:10

    Ўзбекистонда доллар 2022 йилдаги энг паст даражага тушди. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

    28.06.2022, 19:32

    Ўзбекистонда ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берилди

    27.06.2022, 22:21

    Россия биринчи, АҚШ бешликда ҳам йўқ. Ўзбекистонликлар қайси хорижий давлатларга пул жўнатмоқда?

    27.06.2022, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.