Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Кичик Фердинанд Маркос Филиппин президенти сифатида қасамёд қилди. У 30 июнь куни президентлик қасамёдини қабул қилиб, расман Родриго Дутертенинг ўрнини эгаллади.

Кичик Фердинанд Маркос

Кичик Фердинанд Маркос
Фото: AFP

Дутертенинг қизи Сара Дутерте вице-президент лавозимини эгаллади.

Давлатининг янги раҳбари, Филиппинни 1965 йилдан 1986 йилгача бошқарган диктатор Фердинанд Маркоснинг ўғли. Унинг отаси Фердинанд Маркос ҳукуматдан ағдарилган ва сургунда вафот этган.

«Бонгбонг» лақабли 64 ёшли кичик Маркос май ойида бўлиб ўтган сайловда 31 миллиондан ортиқ сайловчи билан кўпчилик овозларни қўлга киритган эди. У ўз сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида пандемиядан кейин республикани тиклаш ва филиппинликларнинг ҳаёт сифатини яхшилашни белгилаган.

Айрим сиёсий таҳлилчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, янги президент ўзидан олдинги президентдан ҳам қаттиқроқ авторитар йўл тутади.

Кичик Фердинанд Маркос 1986 йилда Филиппиндаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг ота-онаси билан мамлакатни тарк этган, бироқ 1991 йилда қайтиб келган ва узоқ йиллар давомида мамлакат Конгресси аъзоси бўлган. У аввалроқ отаси ҳақида ижобий фикрларни билдириб, уни «ажойиб» давлат арбоби деб атаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар