Россия Мудофаа вазирлиги Украинага ҳужум бошланганда эгалланган Қора денгиздаги Змеиний оролидан Россия ҳарбийларининг олиб чиқилишини «яхши ниятдаги қадам» деб атади.
Киевда бу баёнот ёлғон деб баҳоланди, Украина президенти девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, россияликлар Украина Қуролли кучлари томонидан оролдан чиқариб юборилган. Шунингдек, у Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги дон омборини ўққа тутгани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков «шундай қилиб, Россия БМТнинг Украина ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича гуманитар йўлак ташкил этиш ҳаракатларига тўсқинлик қилмаслиги жаҳон ҳамжамиятига намойиш этилди. Бу қарор Киевга яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирози, Қора денгизнинг шимолий-ғарбий қисми Россиянинг тўлиқ назорати туфайли донни экспорт қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида спекуляция қилишига йўл қўймайди» дея баёнот берган эди.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, оролни рус ҳарбийларидан озод қилишда муҳим ролни украин қуроли (Украинанинг 155 мм «Богдан» калибрли ўзиюрар экспериментал гаубицаси) ва хорижий тизимлар ўйнаган. Зарбалар тунги вақтда ракета ва артиллерия бўлинмалари томонидан амалга оширилган.
Изоҳ (0)