Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муҳим лойиҳани ишга туширмоқда. Бугун АОКАнинг ходимлари учун гендер сезгирлик бўйича уч кунлик тренинг бошланди. Бу ҳақда Саида Мирзиёев ўз саҳифасида маълум қилди.
«АОКА ходимлари уч кун давомида халқаро ва маҳаллий экспертлардан республика ОАВ контентини мониторинг ва таҳлил қилишни ўрганадилар. Натижалар ҳисобот шаклида тақдим этилади. Сўнг гендер сезгирлик масалаларини ёритишда мавжуд муаммолар бўйича қўлланма ишлаб чиқилади.
Таъкидлаб айтаманки, бу цензура эмас ва цензура бўлиши ҳам мумкин эмас. Гап халқаро мажбуриятларимиз ва давлат сиёсатига катта зарар етказаётган стереотипларни тарғиб қилиш ҳақида гап кетяпти. Ва энг муҳими, бу нарса жамиятимизда маданий оилавий муомала-муносабатларни ўрнатишга тўсиқ бўлади. Одамлар одатий бўлиб қолган муносабатларни намойиш этувчи сериалларни томоша қилмоқда, кўп ҳолларда аёлни айбдор қилиб кўрсатувчи газета сарлавҳалари ва нашрларини ўқимоқда.
Агар ОАВ ва телеканалларда хабарларни тўғри тақдим этишга ёрдам берувчи қўлланма бўлса, биз тез орада кликбейтдан халос бўламиз. Жамият эса аёлларнинг жамиятдаги ўрнига нисбатан архаик қарашларини ўзгартиради. Менимча, бу жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишнинг барча шаклларини кескин қоралаш йўлидаги муҳим қадамдир», – деб ёзади Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)