Норвегия Буюк Британия билан ҳамкорликда Украинага учта реактив ракета тизимини (MLRS) жўнатади, дея хабар беради маҳаллий ОАВ. Улар Норвегия мудофаа вазири Бёрн Арилд Грамга таяниб бу ҳақда хабар бермоқда.
«Украинага кўпроқ қурол керак ва биз Буюк Британия билан яқин ҳамкорлик қилмасдан туриб, унга ушбу жуда зарур бўлган қуролларни етказиб бера олмаймиз», — деган у.
Ҳозирда MLRS қурилмалари Норвегиядаги омборларда турибди.
Осло шунингдек, Киевга аввал юборилган 5000 та гранатадан ташқари яна 5000 та граната ҳам юборади. Июнь ойида АҚШ маъмурияти Украинага қўшимча 450 миллион долларлик ҳарбий ёрдам, шу жумладан, HIMARS реактив ракета тизимлари етказилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)