«НАТО раҳбарияти Швеция ва Финляндияни альянсга таклиф қилишга қарор қилди», дейилади ташкилотнинг Мадриддаги саммити декларациясида.
«Бугун биз Финляндия ва Швецияни НАТОга аъзо бўлишга таклиф қилишга қарор қилдик ва уларни қабул қилиш тўғрисидаги протоколларни имзолашга келишиб олдик», дея айтилади баёнотда.
Баёнотга кўра, Финляндия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши бу мамлакатлар хавфсизлигини таъминлайди, иттифоқни мустаҳкамлайди ва трансатлантик ҳамжамияти хавфсизлигини мустаҳкамлайди. НАТО, шунингдек, альянснинг «очиқ эшиклар» сиёсатига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
28 июнь куни кечқурун Туркия Швеция ва Финляндияни НАТОга таклиф қилиш бўйича эътирозини қайтариб олгани маълум бўлди. Альянсга қўшилиш таклифи олинганидан сўнг томонлар кириш шартларини келишиб олиши кутилмоқда. Швеция ва Финляндия агар барча аъзо давлатларнинг парламентлари ушбу қарорни ратификация қилса НАТОга аъзо бўлади.
Изоҳ (0)