АҚШ Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistic компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда «Дарё»га АҚШ Молия вазирлиги базасидан маълум бўлди.
Март ойи бошида АҚШ Россиянинг «Радиавтоматика» компаниясига Россия мудофаа саноатига маҳсулот етказиб бергани учун санкциялар киритган эди.
28 июнь куни Promcomplektlogistic компанияси «Радиавтоматика»га санкциялардан қочишга ёрдам бергани, хусусан, унга микрочиплар етказиб бергани учун санкциялар рўйхатига қўшилди.
Бу бутун дунёдаги компаниялар учун огоҳлантиришдир — агар сиз санкциялар остида бўлганлар билан бизнес қилсангиз, ўзингиз ҳам санкциялар остида қолишингиз мумкин, — дейилади АҚШ Давлат департаменти баёнотида.
Санкция қўллаш нимани англатади?
Promcomplektlogistic’га тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган барча компаниялар ҳам санкциялар рўйхатига киритилган.
Уларнинг АҚШдаги барча активлари музлатилади. АҚШ компанияларига Promcomplektlogistic билан бизнес қилиш тақиқланган.
Promcomplektlogistic ҳақида нима маълум?
Компания 2018 йилда ташкил этилган. Устав капитали 10 миллион сўм. Рўйхатдан ўтган манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий шоҳкўчаси, 16-а уй.
Компания логистика билан шуғулланади. Бош ва ягона эгаси Олег Граблин, у Россиядаги яна бир нечта компанияларга эга.
Ўзбекистонда Promcomplektlogistic’дан ташқари Граблин Alfa Beta Creative компаниясига эгалик қилади. У логистика билан ҳам шуғулланади.
Изоҳ (0)