«Савдогарбанк» ўз номини «Гарант Банк»ка ўзгартиради. Тегишли қарор банк акциядорларининг умумий йиғилишида қабул қилинди.
Банк номи «Гарант Банк» акциядорлик жамияти номига ўзгартирилсин ҳамда банк уставига киритилган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин, — дейилади қарорда.
Банк бошқарувига банк номини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни амалга ошириш, ўзгаришларни Марказий банкда рўйхатдан ўтказиш топширилди.
Ўзбекистонда банк номлари камдан кам ўзгаради. Охирги марта бу 2018 йилда содир бўлган эди — ўшанда «UTBank» ўз номини «Ziraat Bank»ка ўзгартирган эди.
«Савдогарбанк» ҳақида
«Савдогарбанк» Ўзбекистондаги кам сонли хусусий банклардан биридир. 1994 йилда ташкил этилган, 1998 йилда «Енгилсаноатбанк» билан бирлаштирилган.
2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра банк активлари 1,3 триллион сўмни, капитал ҳажми 190 миллиард сўмни ташкил этди.
Февраль ойи охирида Рауф Комилжонов «Савдогарбанк»нинг деярли ягона эгасига айланди.
2022 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича «Савдогарбанк»нинг соф фойдаси 2,2 миллиард сўмни ташкил қилган.
Изоҳ (0)