• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бир кунлик ётоқ пулига тушлик қилиш мумкин эди» — ёзувчиларнинг «Дўрмон» ижод уйи нархлари кескин кўтарилиб кетгани ҳақида суриштирув (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилоятида жойлашган «Дўрмон» ижод уйида меҳмонхона ва коттеж нархлари кескин ортиб кетгани кўпчиликнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди. «Дарё» мухбири ижод уйида бўлиб, ҳолат юзасидан суриштирув ўтказди.

    Дастлаб нархларнинг кўтарилиб кетиши шоир Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ифтихор Хонхўжаев ўз Facebook саҳифасида «Шу кунларда Дўрмон ижод уйида бўлаётган воқеалар» кўпчилик ижодкорларнинг норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақида пост қолдирган. Унда нархлардан ташқари, ижод уйи боғидаги меваларнинг сотиб юборилаётгани, чет меҳмонлар кўп жалб қилинаётгани ва бассейннинг пуллик бўлиши, стадион қурилишига эътирозлари айтилган.

    Ўқувчиларга тушунарли бўлиши учун ёзувчи Ифтихор Хонхўжаев томонидан келтирилган фикрлар ва бунга жавобан «Дўрмон» ижод уйи раҳбари Асқар Умматқуловнинг изоҳи кетма-кетликда жойланди.

    Шоир Ифтихор Хонхўжаев:

    «Нархларнинг бир баробар кўтарилганлиги, яъни меҳмонхонада ижодкорлар учун имтиёзли хоналарнинг энг арзонлари 30 мингдан биратўла 58 мингга оширилганлиги, ижод уйи ҳудудидаги коттежларнинг ижара пули 920 мингдан 1 млн 840 минг бўлганлиги ва шартномаси бир йилдан ошганларники 3 млн 680 минг сўмга оширилганлиги ижодкорларнинг иззат нафсига тегмоқда. Хўш, нархлар нима сабабдан бирданига бунчалик кўтарилиб кетди? Биринчидан, меҳмонхонага ҳар ой юзлаб яҳудий меҳмонлар келмоқда ва улар мўмайгина пул тўлаяпти, энди ижодкорлардан тушадиган тушум раҳбариятни қониқтирмай қўйди. Иккинчидан, бу ерни ижодкорлар келиб дам олиб ижод қиладиган маскан эмас, балки уюшма ҳисобини тўлдирадиган фабрикага айлантириш мақсад қилинган. Яъни бу ерга аста-секин фақат пули борлар кела бошлайди, пули йўқлар эса кўчада қолиб ўлиб кетишса ҳам уюшма раҳбариятига фарқи йўқ»,

    Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ифтихор Хонхўжаев ўз Facebook саҳифасида эълон қилган пости

    Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ифтихор Хонхўжаев ўз Facebook саҳифасида эълон қилган пости
    Фото: скриншот

    «Дўрмон» ижод уйи раҳбари Асқар Умматқулов:

    «Аввал бир хона нархи бир кеча учун Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига 30 минг сўм бўлган. Уюшма аъзоси бўлмаганларга эса 120 минг сўм бўлганди. Икки йилдан бери бу нарх ўзгартирилмай келинаётганди. Бугунги кунда 30 минг сўм билан оддий ошхонага кириб, бир марта овқатланиш мумкин. Лекин 30 минг сўмнинг ичида 3 маҳал овқатланиши, Дўрмон ижод уйидаги бошқа ҳар қандай хизмат турлари бўлса, конференция зали, кутубхона, очиқ бассейн хизмати — ҳаммаси шунга киритилган. Энди бу нарх ўзини оқлолмаётганлиги, асосий сақлаш харажатларини қоплаш уюшма томонидан қоплаб берилаётганлиги, уюшмадан бюджет маблағи ажратилганлиги ҳисобига қоплаб келинмоқда.

    Бугунги кунда нарх-навонинг, харажатларнинг ошиб кетишини инобатга олиб туриб, 58 минг сўмга оширилди. Ярим люкс хоналар 60 минг сўм эди, 80 мингга оширилди. Люкс хонамиз 125 минг сўм эди, у 135 минг сўмга оширилди.

    Ҳукумат раҳбаримизнинг ҳам, бозор иқтисодиётининг ҳам талаби – имкон қадар корхона ўзининг иқтисодий самарадорлигини ўзи ошириш. Тўғри, биз қўшимча мижоз оламиз. Лекин биринчи эътибор Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига берилади. Улар қачон келишидан қатъи назар, жой билан таъминланади. Бундан ташқари, бўш қолган жойлардан самарали фойдаланиш мақсадида чет меҳмонларни ҳам киритамиз. Бу маблағлар ҳисобига ижодкорларга янада қулай шароитлар яратиш имкониятимиз бўлади.

    Вақт ўтиши билан нарсалар, хоналар эскиради. Уларни таъмирлаш харажатини, жиҳозларни янгилаш ўзимизнинг қўшимча даромад маблағлар ҳисобидан шаклланиб келади.

    Коттежлар масаласида айтадиган бўлсам, тўғри, унинг ҳам нархи ошди. Аввал ойига битта хона 1 млн 200 минг сўмга ижарага берилган. Энди 1 миллион 840 минг сўмга оширилди. Коттеж 14-15 сотихлик катта ҳовли, икки қаватли бино. Унда оилавий яшаб туриш билан бугунги кундаги қўйилган нарх бозор иқтисодиётидан келиб чиққан ҳолда 150 доллар атрофида бўлиши мумкин. Буям имтиёзли нарх. Бундай шароитларни кўчадан кўраман, десангиз камида 500 доллар бўлиши мумкин. Иккинчидан, бу ерда коттежларда муаммо бўлаётган масала бор. Коттеж аслида бир йилга берилади, кейин уни топшириб, навбатда турганга беришимиз керак. Амалда эса бизда 1 йил ўтгач, ўз ихтиёри билан топшириш бўлмаяпти. Бошқа ижодкорларга ҳам имконият бериш учун уни тижорат нархига ўтказдик. Тижорат нархида турмагандан кейин бошқа жойда туриш мумкин».

    Шоир Ифтихор Хонхўжаев:

    «Ижод уйи ҳудудидаги ҳамма нарса, ҳатто ижодкорлар учун қурилган бассейнлар ҳам пуллик бўлди».

    «Дўрмон» ижод уйи

    «Дўрмон» ижод уйи
    Фото: «Дарё»

    «Дўрмон» ижод уйи раҳбари Асқар Умматқулов:

    «Бассейн ҳали ишга тушмади. Яқинда таъмирдан чиқардик. Режага кўра, бу ерда турган уюшма аъзоларига текин, четдан келадиган қизиқувчилар эса пуллик бўлади. Ҳозирча бу тасдиқланмади».

    Шоир Ифтихор Хонхўжаев:

    «Ҳудуддаги 500 туплик олмазор ва гилосзорлардан ҳамма хабардор бўлса керак? Бу мевалар эса айнан ижодкорлар учун экилган. Аммо яқинда тонналаб гилосларнинг чет элга эксперт қилинганлигига гувоҳ бўлдик. Ижод уйининг раҳбари эса «уюшмага тушум киритяпман» деб қўя қолди холос. Оддий ишчи ходимларининг айтишича, яқин ойларда ҳудудда футбол стадионлари қурилиб, «Локоматив» футбол жамоасига ижарага берилиши кўзда тутилган. Бундан келиб чиқадики, энди ҳар куни камида қирқ чоғлик эркак иштончан ҳолда ижод уйи ҳудудида югуриб юради. Раҳбарларга эса бунинг фарқи йўқ. Тушум бўлса бўлди...

    Ҳурматли ижодкорлар! Асрлар давомида ижод аҳлининг энг севимли масканига айланган Дўрмон ижод уйини сақлаб қолишда ўз ҳиссамизни қўшайлик! #Do‘rmonIjod Uyini SaqlabQolaylik! ҳештеги остида бу ерда бўлган қизиқарли хотиралардан, устоз ижодкорларнинг эсдаликларидан қўйиб борайлик ва Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятига ижод уйи ҳали бизга керак эканлигини англатайлик!»

    Асқар Умматқулов

    Асқар Умматқулов
    Фото: «Дарё»

    «Дўрмон» ижод уйи раҳбари Асқар Умматқулов:

    «Боғдаги мевалардан ҳосил оламиз, бу йил ҳам олдик. Маҳсулотни олиб, ўзимизнинг ошхонамизга кирим қиламиз. Ундан шу ердаги ижодкорлар баҳраманд бўлади. Ўрнатилган нормалар бўйича ҳар бир меҳмоннинг дастурхонига қўйилади».

    «Дарё» мухбири «Дўрмон» ижод уйидан фойдаланаётган Ёзувчилар уюшмасининг аъзоларидан изоҳ олди.

    Муҳаммад Пириев

    Муҳаммад Пириев
    Фото: «Дарё»

    Муҳаммад Пириев, ёзувчи

    «Мен аллақачон нархлар ошса керак деб юрган эдим. Нархлар кўпроқ ошгани бор гап. Сал кам 80-90 фоиз атрофида ошган. Фақатгина бу ерда эмас, бутун дунёда нархлар ошмоқда.

    Бу ерда уч маҳал овқатлантиришади, шароитлари яхши, хизматчилари ҳам яхши муомалада бўлади. Ҳамма нарсаларимни тозалаб алмаштириб туришади. Иссиқ-совуқ сув ҳар доим мавжуд. Ток масаласи яхши телевидение бор. Нима демоқчиманки, ҳозирги шароитга мутаносиб иш бўлди деб ўйлайман.

    Яхши томони бундан 3 йил илгари фақат бир кишига 24 кун йилига имтиёз берилар эди. 3 йилча бўлди Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг турмуш ўртоқларига ҳам имтиёз берилди. Турмуш ўртоғимга ҳам алоҳида хона берилган. Нарх-навонинг сал-пал ошишига мутаносиб тарзда булар йилига 2 марта имтиёз берадиган қилган».

    Жовли Хушбоқ

    Жовли Хушбоқ
    Фото: «Дарё»

    Жовли Хушбоқ, ёзувчи:

    «Йигирма йилдан бери Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлиб шу ерда ижод қиляпман. Бу ерда яхши шароитлар бўлганлиги, умуман ижод учун қулай бўлганлиги боис ёзувчи-шоирлар, адабиётшунослар келиб ижод қилади. Шароитлар яхши бўлганлиги учун хурсандмиз кўпчилигимиз. Лекин бу нархлар масаласи жуда катта муаммо эмас, бу жуда майда-чуйда гаплар. Энг муҳими, ижод қилиш.

    Нархлар 50 минг сўм бўладими, 100 минг сўм бўладими, бу ерда яхши шароитлар бўлса, овқатлари яхши бўлса. Яна қўшимча ижодий муҳит яратилса, ижодкорлар билан учрашувлар бўлса, умуман ижодий муҳит қайнаса, ижодкорлар учун бу нархлар ҳеч қандай таъсир қилмайди. Масалан, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида 1 500 нафарга яқин аъзо бор. Уларнинг кўпчилиги бу ерга келмайди. Сабаби ижодий муҳит камлигидан, ижодий учрашувлар камлигидан. Уларнинг кўпчилигини жалб қилиш керак».

    Абдулла Шер

    Абдулла Шер
    Фото: «Дарё»

    Абдулла Шер, шоир:

    «Мен жуда яхши ўйлаб қилинган иш деб биламан. Сабаби бир хона 58 минг сўм бўлди, лекин 24 кун имтиёзлини ўрнига 48 кун имтиёзли қилишди. Иккинчи томони, уюшмага бюджетдан пул ажратилади. Уни кетадиган жойи жуда кўп. «Дўрмон» ижод уйига жуда катта пул ажрата олмайди. 58 минг сўм билан ҳеч нарса бўлмайди».

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатиб боради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    28.06.2022, 20:33   Изоҳ (0)   15087
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дарё» саёҳати: Яшилликка бурканган, ҳайкал ва байроқларга тўла Тбилиси

    28.06.2022, 20:21

    Жиззахда қариндошлар ўртасидаги никоҳдан нуқсонли чақалоқ туғилди

    28.06.2022, 20:10

    «Ўзбекистонда мухолифат бор» — Сенат раиси

    28.06.2022, 19:56

    «Бизда исломий банклар ҳақида мифлар яратилган». Иқтисодчилар исломий банк тизими иқтисодий муаммоларга ечим бўлмаслигини айтди

    28.06.2022, 19:20

    Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистонга 50 та хорижий брендлар олиб келинади

    28.06.2022, 19:08

    Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ёхуд қонунчилигимиздаги «бешинчи ғилдирак» ҳақида

    28.06.2022, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 24 июнда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 11:38

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    Роналду “Ан-Насср” билан янги шартнома имзолашга яқин турибди

    Спорт | 23 июн, 11:21

    Ўзбекистонда курерлик фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 11:20

    Улан Баторда Ўзбекистон—Мўғулистон туризм форуми бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 10:50

    “Стоп, олинди”: суратга олиш жараёни ҳақиқий азобга айланган фильмлар

    Маданият | 23 июн, 10:41

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    Дунё | 23 июн, 10:35

    Тошкент вилоятида кадастр ходими 1200 доллар пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.