• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизда исломий банклар ҳақида мифлар яратилган». Иқтисодчилар исломий банк тизими иқтисодий муаммоларга ечим бўлмаслигини айтди

    Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун иқтисодий мавзуларга оид семинар-тренинг ташкил этилди. Мулоқот мавзуларидан бири исломий банклар ҳақида бўлди. Айтилишича, Ўзбекистонда исломий банклар очилиши мамлакат иқтисодий муаммоларига ечим бўла олмайди. «Дарё» иқтисодчиларнинг мавзу борасидаги фикрларни тақдим этади.

    Фото: Марказий банк

    «Кўпчилик исломий молия хизматларини текин деб ўйлайди»

    Марказий банк департаменти директори Санжар Носиров исломий банк хизматлари нархи анъанавий банкникидан юқори эканини айтди.

    Санжар Носиров

    Санжар Носиров
    Фото: «Дарё»
    Анъанавий банк бошқа, исломий банк тизими бошқа. Қонунчилигимизнинг қурилиши анъанавий банк тизимига мослашган. Агар исломий банкни жорий қилмоқчи бўлсак, қонунчиликни тўлиқ қайта кўриб чиқишга тўғри келади. Яъни асосий қонунларимиз — Фуқаролик кодекси, суд, солиқ, божхона нуқтаи назардан кўп ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Бу бўйича биринчи қадам қўйилган. Исломий банк тизимини ривожлантириш масаласи ўйланмоқда. Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, ислом молиясини нафақат банкларда, балки бошқа соҳаларда ҳам ривожлантириш режа қилинган. Энди рақобатга келадиган бўлсак. Мана Қозоғистон ва Тожикистон исломий молиялаш тизимини йўлга қўйди. Аммо бозорда рақобат у қадар кучли эмас. У давлатларда пул қимматроқ ва камроқ. Биз буни йўлга қўйишдан олдин нафақат кредит беришни ўйлашимиз, балки маблағ жалб қилишни ҳам ўйлаб кўришимиз керак. Бунга тайёрмизми йўқми, аниқлаш зарур.

    Одамлар ‘муаммоларим исломий банк орқали ечилиб кетади’, деб ҳисоблайди. Кўпчилик исломий молия хизматини текин деб ўйлайди. ‘Анъанавий банк менга кредит бермаяпти, ислом банкига борсам аниқ кредит беради’, деб ҳисоблайди. Лекин ундай эмас. Фоиз кўринишида бўлмагани билан исломий банкларда ҳам пулнинг нархи бор. Фақат у бошқача кўринишда бўлади. Ислом молиясида пул билан вақтнинг ўзи қўшилиб, қўшимча пул яратмасин деган талаб – шариатнинг қоидаси бор. Яъни пулни бердим, бир йилдан кейин кўпроқ қилиб берасан, деган нарса йўқ. Яна бир жиҳат, исломий банк хизматининг нархи доим қимматроқ бўлади. Сабаби унинг бозори жуда ривожланиб кетмагани учун маблағ кам. Қолаверса, талаб ва таклиф ҳам кам. Шу нуқтаи назардан исломий банк хизматлари нархи юқори.

    Санжар Носиров, Марказий банк департаменти директори

    «Исломий банк анъанавий банкка рақобатчи бўла олмайди»

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, ислом шариати амал қиладиган мамлакатларда ҳам исломий банк улуши анъанавий банкларникидан паст ҳисобланади.

    Отабек Бакиров

    Отабек Бакиров
    Фото: Марказий банк
    Бизда исломий банклар ҳақида мифлар яратилган. Фундаментал муаммоларимиз исломий банклар орқали ечилиб қолади, деган қараш бор. Исломий мамлакатлар, масалан, шариат амал қиладиган Саудия Арабистонида ҳам исломий банк улуши анъанавий банкдан орқада. Исломий банк бўйича энг юқори улуш Эронда. Ислом дини кенг тарқалган мамлакатларда ҳам ислом банкининг улуши ҳамма масалаларда анъанавий банкка ютқизади. Яъни ресурс жамғаришда ҳам, молиялаштиришда ҳам.

    Айтмоқчи бўлганим, мана ҳозир ўнга яқин банкларимизда исломий молиялаштириш дарчалари очилган. Қонунчилик бунга йўл беради. Одамлар бориб ҳисоб-китобини қилгандан кейин исломий молиялаштиришни истамайди. Ҳеч қачон исломий банк анъанавий банкка рақобатчи бўлади деб ҳисобламайман. Булар бутунлай бошқа-бошқа сегментлар. Уларни рақобатлашадиган сегментлар деб ҳисобламайман. Исломий банк жорий этилса ҳам анъанавий банк ўз экотизимида яшашда давом этаверади.

    Отабек Бакиров, иқтисодчи

    «Исломий молия ҳамма муаммоларни ечадиган сабаб эмас»

    Марказий банк департаменти директори Нодирбек Очилов масаланинг макроиқтисодий жиҳатларига тўхталди.

    Нодирбек Очилов

    Нодирбек Очилов
    Фото: Марказий банк
    Ҳар доим ‘исломий банк очилса, ҳаммаси яхши бўлиб кетади’, деган қараш бор. Лекин мана Қозоғистон ёки Қирғизистонда у қадар катта ўзгариш бўлгани йўқ. Макроиқтисодий кўрсатгични оладиган бўлсак, расмий даромадга эга аҳоли сонига нисбатан олинган кредитлар ва қарзлар нормативлари ошиб кетган. Исломий молияни талаб қилаётган аҳолининг расмий даромад манбаига эгалиги, расмий солиқ тўловчи экани ва бошқа кўп ҳисоб-китобли ишлар бор. Бугунги кунда қарз юки расмий ишловчиларга нисбатан ортиб кетяпти. Ҳали кўчаларда «рассрочка»га берилаётган маблағларни қамраб ололмаяпмиз. Қарз юкининг ўзида иккиланиб қоляпмиз: ‘аҳоли эртага бу пулларни қандай қилиб қайтаради‘, деган савол ўйлантирмоқда. Бунинг устига исломий молия тизимини очадиган бўлсак, вазият янада мураккаблашади. Биз бундан олдин фундаментал муаммоларимизни ҳал қилишимиз керак. Исломий молия ҳамма муаммоларни ечадиган сабаб эмас. Унинг ҳам ўзига яраша талаблари бор.

    Нодирбек Очилов, Марказий банк департаменти директори

    28.06.2022, 19:20   Изоҳ (0)   10295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Ўзбекистонга 50 та хорижий брендлар олиб келинади

    28.06.2022, 19:08

    Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ёхуд қонунчилигимиздаги «бешинчи ғилдирак» ҳақида

    28.06.2022, 18:58

    Шавкат Мирзиёев кластерлар ишини тушунмай, мажлисма-мажлис олиб юрган ҳокимларни танқид қилди

    28.06.2022, 18:38

    Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади

    28.06.2022, 18:20

    «Ўзгидромет» автомобиль термометрида +60 градус акс этган суратлар юзасидан маълумот берди

    28.06.2022, 18:16

    «Айрим раҳбарларнинг ҳаракати орқали коррупция бошлангани ҳақида етарли маълумотларим бор» — Шавкат Мирзиёев

    28.06.2022, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.