2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон бўйича муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 3 миллион 457,8 минг гектарни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ушбу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, умумий майдоннинг 74,9 фоизи – Қорақалпоғистон Республикаси, 18,6 фоизи – Тошкент вилояти, 2,4 фоизи – Қашқадарё вилояти ҳамда 2 фоизи – Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Бундан олдин, Зарафшон миллий табиат боғи Экология қўмитаси тизимига ўтказилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда каврак етиштириш кластерлари ташкил этилиши, Қашқадарёда президент топшириғи билан 2,5 минг гектар майдонда пистачилик плантацияси яратилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)