25 июнь куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ҳамда жамиятнинг барқарор ривожланишини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадлари билан тўла ҳамоҳанг эканини таъкидлаган эди.
Ушбу норма киритилишининг зарурати, энг аввало, республикада барча соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда бу борада давлатнинг халқ олдидаги вазифаларини етарли даражада бажаришдан иборатдир.
Барқарор ривожланиш деганда – иқтисодий, ижтимоий ва экологик вазиятни ҳар томонлама яхшилаш орқали ҳаёт тарзини яхшилаш ва турмуш фаровонлигини оширишга, адолатли ва барқарор жамият қуриш тушунилади.
Бундай қўшимчалар киритишга халқаро нормалар, хорижий давлатлар Конституциялари, шунингдек фуқаролардан келиб тушган таклиф ва тавсиялар асос қилиб олинган.
Изоҳ (0)