Тошкент шаҳрида 27 июндан 29 июнгача айрим кўчалар кесишмасидаги ҳудуд транспортлар ҳаракати ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, «Ёшлар куни» доирасида 28 июнь куни «Тошкент ёшлар карнавали-2022» ўтказилади. Шу сабабли 27 июнь куни соат 19:00 дан 29 июнь соат 00:00 га қадар Буюк Турон шоҳкўчаси Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий шоҳкўчасигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)