• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Икки марта уйланган, халқ артистлари тан олган «Хоразм булбули». Оғабек Собировнинг синовларга тўла ҳаёти ва ижоди ҳақида (фото, видео)

    Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров 24 июнь куни 50 ёшини қаршилади. Фаолияти давомида 30 дан ортиқ мусиқий альбом, 300 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлар ижод қилган Оғабек Собировнинг ижоди ва ҳаёти ҳақида сўз юритамиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оғабек Собиров 1972 йил, 24 июнь куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида, темир йўлчи Карим ота хонадонида дунёга келган. Илк мусиқий сабоқларни акаси Мақсуд Собировдан олган. 1978 йил 9-ўрта мактабига, 1983 йилда 3-мусиқа мактабига ўқишга киради. Мусиқа мактабидан сўнг Урганч шаҳрида жойлашган санъат коллежида таҳсил олган. Оғабек Собиров кўплаб мусиқий танловларда муваффақиятли иштирок этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Филармония биносидан АҚШгача…

    Илк яккахон концертини 21 ёшида Филармония биносида тақдим қилган хонанданинг бу борадаги натижалари ҳайратланарлидир. Оғабек Собиров пойтахтда 30 га яқин, вилоят ва туманларда 200 дан ортиқ яккахон концертлар муаллифи бўлган.

    Бундан ташқари АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Канада, Туркия, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Эрон, Жанубий Кореа, Венгерия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, БАА, Исроил, Хитой, Туркманистон давлатларида бир неча мароталаб яккахон концерт дастурларини тақдим этган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Хоразм булбули» эътирофидан давлат унвонларигача…

    Давлат мукофотидан аввал мухлисларнинг «Хоразм булбули» деган эътирофига муяссар бўлган Оғабек Собиров Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига 2002 йилда, Ўзбекистон халқ артисти унвонига эса 2020 йилда муносиб кўрилган.

    Ўзбекистон халқ артисти унвонини нисбатан кеч олгани ҳақидаги гап-сўзларга хонанданинг ўзи қуйидагича муносабат билдирган эди.

    Санъаткор учун унвон «Аввалроқ берилиши керак эди» дейилган гапларни эшитишнинг ўзи катта бахт. Масалан, «Ие, сизга ҳам бердими? Тавба», деса нима қилардим. Унда бу нарсани кераги бўлмасди. Чунки у шараф бўлмайди. Одамларнинг кўзида сохта санъаткор бўлиб гавдаланиб қоласиз.

    Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ артисти

    Тилла отдан пулчамбаргача…

    Одамлар орасида «Туркманистон президенти Оғабек Собировга тилла от совға қилгани учун, уни давлат тадбирларига қўйишмаяпти», деган гап-сўзларга Оғабек Собиров уйдирма, бўлмаган миш-мишлар дея муносабат билдирган эди.

    Оғабек Собиров унга қўшиқ қилиб айтиш топширилган шеърни айтмагани учун уни ёқтирмайдиганлар кўпайгани, давлат тадбирларидан четлашиш сабаблари ҳақида шундай дейди:

    Бировга ёқиш-ёқмаслик ҳамма даврда ҳам бўлган. Масалан, мени ҳам тўғрисини айтишим керак, ўша пайтда 15-16 йиллар аввал кимларнингдир шеърини айтишим керак бўлди. Шу шеър менга ёқмади, танамга сингдиролмадим. Қўпол қилиб айтганда, ўша шеърни қўшиқ қилиб айтгим келмади. Кейин бу қўшиқ айтилмади, шундан бошланди бу нарса.

    Халқимизнинг тўйларида кўпроқ бўламиз, бир-икки кун қолганда «тезда тадбирга етиб келинг», деган давлат чақириқлари бўлиб қолади. Бормасликнинг иложи йўқ, лекин бу ерда тўйга айтилганмиз, ойлаб кутган одамлар бор, одамлар ният қилишади, қанча ҳаракат ва орзу ниятлар билан қилинаётган тўйга бир кун қолганда «Боролмайман», деб айтишни тасаввур қилиб кўринг. Уларни ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Виждоним қийналарди, тўйни ташлаб, у ерга боролмасдим. Ҳар ким ҳар хил тушуниши мумкин. Биров «Пулни деб, озгина маблағ кўзига яхши кўринди-ю, давлатнинг бепул тадбири кўзига кўринмади», дейиши мумкин, лекин унақа эмас.

    Ҳар кимнинг шароити ҳар хил. Камбағал одам ният қилади. Мен боролмасам юзимга шарт айтади: «Ваъда бердингми? Тўйнинг санасини ўзинг белгиладингми? Сўраган пулингни бердимми? Келасан. Тамом».

    Хўш нима деб жавоб қайтариш мумкин? Ушбу саволга ҳали ҳанузгача ҳеч кимдан қониқарли жавоб эшитмаганман. Шу нарсалар аста-секин мени давлат тадбирларидан четлашишимга сабаб бўлди деб ўйлайман.

    Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ артисти

    Оғабек Собиров ўзбек тўйларидаги энг талабгир хонандалардан бири ҳисобланади. 2022 йилда 50 ёшни қаршилаган бўлишига қарамасдан, хонанда ушбу рейтингда пешқадам бўлиб турибди. Уни мухлислари жуда яхши кўради, шу қадар яхши кўришганидан АҚШ долларларидан тайёрланган пулчамбарларни тўйларда унинг бўйнига илиб қўйишади.

    Иккинчи марта уйлангани рост, қайнисинглисга уйлангани эса ёлғон…

    Оғабек Собировнинг ҳаётида кўпчилик ўйлагандек фақат ютуқлар, ғалабалардан иборат бўлмаган. У ҳаётидаги энг ёмон ҳодиса ҳақида шундай дейди:

    Қайнсинглимга уйланмаганман. Аёлим қариндошимиз, тоғамни қизи бўлган. Эсласам бошқача бўлиб кетаман. Ҳаётда энг эзилган даврим, бу даврни эсласам худдики ўша ҳаётга яна қайтгандек бўламан. Ярам янгиланади. Бу ҳаётда менинг юрагимни жароҳатлаган энг катта ҳодиса шу йўқотиш бўлади. Бундай тақдирни ҳеч кимга, ҳеч қачон раво кўрмайман.

    Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ артисти

    Кинодаги биринчи ва охирги бош роли ҳақида

    Оғабек Собиров ўзини кино оламида ҳам синаб кўрган. У актёр сифатида «Қизғалдоқ» деб номланган фильмда бош ролни ижро этади. Ушбу фильм ҳам, фильм учун ёзилган махсус қўшиқ ҳам жуда оммалашган. Фильм ҳақида Оғабек Собиров қуйидаги фикрларни айтиб ўтган.

    Оиламиздаги мудҳиш воқеа, фарзандларимизнинг онаси оламдан ўтгандан кейин уларни бир умрга эслатиб турадиган ёдгорлик сифатида кино суратга олсак деган маслаҳатлар бўлган. Бу таклифни кутмаган эдим. Ўйлаб қарасам бу ҳам савоб, ибрат бўлади. Микойил Сулаймонов фильм сценарийсини ёзган, Иброҳим Расулов фильмни суратга олган. Бу фильм асосан реал воқеаларга асосланган.

    Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ артисти

    Халқ артистлари тан олган Оғабек Собиров

    Халқ артистлари Оғабек Собиров ҳақида, унинг ўзбек санъатида тутган ўрни, салоҳияти ҳақида қуйидаги фикрларини гапириб беришди.

    Ҳар касбда ўзининг касбини топган инсонга Аллоҳ омадини бераверар экан. Менимча, бу касбда Оғабек Собиров ҳам ўзини топганлардан. У нафақат санъаткор, балки кўп санъаткорларга раҳбарлик қилиб келаётган ижодкордир.

    Юлдуз Усмонова, Ўзбекистон халқ артисти

     

    Оғабек ҳақида кўп гапириш мумкин. Оғабек улуғ санъаткор, Хоразмнинг бахти у. Кўплаб шогирдлари унинг кетидан боради, чунки у тўғри йўлда, устозларнинг йўлидан юргани учун, унинг ҳам йўлидан юрадиган шогирдлари чиқаверади.

    Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистон халқ артисти

     

    Ҳар бир санъаткор ҳаётда мақсад билан яшайди, Оғабек мақсадига эришган санъаткорлардан биттасидир. Халқ учун, юрт учун қўшиқ айтиб, ўз ўрнимни топишим керак деган мақсадига эришган санъаткор. Айтганда ҳам ўзбекни, миллатни юрагидаги дард, нолани топиб айтди. Бошқа миллатни куйига сўз қўйиб айтаётгани йўқ. Уни юртимиз, халқимиз севади.

    Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон халқ артисти

     

    Маълумот учун, Ўзбекистон халқ артисти Оғабек Собиров бугунги кунда «Лазги» бадиий ашула ва рақс ансанбли раҳбари ҳисобланади.

    27.06.2022, 12:23   Изоҳ (0)   58896
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Онамга 33 сўмлик меҳр бера олмадим». Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг ота-онаси ҳақидаги таъсирли ҳикоялари (фото, видео)

    24.06.2022, 13:54

    Фото: Саида Мирзиёева Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари билан «Лазги» балети томошасида

    22.06.2022, 12:56

    Француз ҳайкалтароши Луиза Буржуанинг пўлат «Ўргимчак» асари 40 миллион долларга сотилди

    17.06.2022, 16:49

    Ўзбекистон Design Miami/Basel халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

    16.06.2022, 22:10

    «Руслан Шарипов дарвеш одам эди». Жавоҳир Зокиров «Руслан Шариповни дўстлари йўқламай қўйган», деган гапларга изоҳ берди

    12.06.2022, 14:51

    Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган театрлар сони 50 тага етди

    08.06.2022, 07:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.