• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой АҚШ ҳарбий самолёти Тайвань бўғози устидан учиб ўтгани юзасидан норозилик эълон қилди

    Америка ҳарбий самолётининг Тайвань бўғози устидан парвози минтақадаги тинчлик ва барқарорликка хавф солди, шу муносабат билан Хитой қатъий норозилик билдирди, деб маълум қилди Хитой армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий зонаси вакили Ши И.

    Фото: Facebook/U.S. Air Force Recruiting

    Фото: Facebook/U.S. Air Force Recruiting

    «Америка томонининг ҳаракатлари минтақага аралашув ва беқарорликни атайлаб бузиш, Тайвань бўғозида тинчлик ва барқарорликка хавф солишдир. Биз бунга қатъиян қарши чиқамиз», — дея таъкидлади армия вакили.

    Унинг қўшимча қилишича, Хитой қуролли кучлари мамлакат «миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилиш учун доимий равишда юқори жанговар шайлик ҳолатида туради».

    Аввалроқ АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги баёнот эълон қилиб, 24 июнь куни Тайвань бўғози осмонидан АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг P-8А Poseidon қайиқ ҳужумига қарши патруль самолёти учиб ўтганини маълум қилганди. Унда айтилишича, бу билан АҚШ ўзининг эркин ва очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақаси тарафдори эканини намойиш қилган.

    Хитойнинг Global Times нашри Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини, Тайвань масаласи эса фақат Хитойнинг ички муаммоси бўлиб, мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги билан чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлади.

    «АҚШ ва унинг иттифоқчилари аввалроқ Тайвань бўғозининг катта қисмини ‘халқаро сувлар’ деб атаганини қайд этиш жоиз», — деб ёзади газета.

    АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс 14 июнь куни «Тайвань бўғози халқаро акватория» эканини ва АҚШ «халқаро ҳуқуқ билан рухсат этилган ҳамма жойда, шу жумладан, Тайвань бўғозида ҳам учиш, сузиш ва ҳаракат қилишда давом этиши»ни айтганди.

    Нашр қайд этишича, АҚШ ҳарбий кемалари «кучини кўз-кўз қилиб, инқирозларни юзага келтириб ва ‘мустақил Тайвань’ айирмачилик кучларига нотўғри сигналлар юбориб», тез-тез бўғоздан ўтиб туради.

    «Бу жуда масъулиятсиз ва хавфли хатти-ҳаракатлар, улар олов билан ўйнашишга тенг», — дейилади Global Times мақоласида.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ бўғознинг мақоми бўйича Хитой билан баҳсда Тайванни қўллаб-қувватлади
    • Си Цзиньпин Тайванга бостириб киришга рухсат берувчи ҳужжатга имзо қўйди

    25.06.2022, 13:57   Изоҳ (0)   12577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қонли уруш тарихи (видео)

    25.06.2022, 13:37

    ЖССТ: дунё бўйлаб 920 нафар болада келиб чиқиши номаълум гепатит аниқланди

    25.06.2022, 12:18

    Молдова президенти Россия томонидан ҳужум хавфини кўрмаётганини айтди

    25.06.2022, 11:11

    Австралия, Британия, Янги Зеландия, АҚШ ва Япония янги Тинч океани альянсини тузди

    25.06.2022, 09:55

    АҚШ Украинага қурол етказиб беришда давом этади

    25.06.2022, 08:51

    Украина Европа Иттифоқидан 9 миллиард евро миқдорида ёрдам олади

    25.06.2022, 07:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аномал иссиқ ҳаво Марказий Осиёга катта хавф солмоқда — Жаҳон банки

    Ўзбекистон | 17 июл, 19:10

    Қамоқдан чиқиш учун “Вагнер”да Украинага қарши жанг қилган ўзбекистонлик суд қилинди

    Ўзбекистон | 17 июл, 18:49

    Ўзбекистон Mobiuz сотувидан 300 млн доллар олишни режалаштирмоқда — Bloomberg

    Дунё | 17 июл, 18:47

    Ўзбекистонда қамоқдан озод қилинганларга бир марталик нафақа тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 17 июл, 18:27

    Бейонсе зинадан йиқилган, Леди Гага микрофони ишламай қолган: жаҳонга машҳур юлдузлар ноқулай вазиятлардан қандай чиқиб кетган?

    Лайфстайл | 17 июл, 18:25

    Пономарёв: “Файзуллаевни арзон мураббо деб аташ мумкин, лекин ‘чаққон супурги’ таърифи кўпроқ тўғри келади. Туркия чемпионатини кўтара олмайди”

    Спорт | 17 июл, 18:19

    Қорақалпоғистонда талабаларни якуний имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 июл, 18:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.