Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецкий жума куни Европа Кенгаши қарорига кўра, Украинага 9 миллиард евро миқдорида ёрдам берилишини маълум қилди, дея хабар берди Польша телевидениеси.
«Бу тарихий лаҳзадир, чунки ҳозирги хулосалар тили узоқ вақт давомида рад этилганди», — дейди Моравецкий Европа кенгашининг Украинага Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорини шарҳлар экан.
«Украинанинг кўплаб хизматлар учун тўлайдиган ҳеч нарсаси йўқ, шунинг учун биз унга 9 миллиард евро миқдоридаги ёрдамни маъқулладик», — дея Моравецкий сўзларидан иқтибос келтирган Польша телевидениеси.
Куни кеча Европа Кенгаши Молдова ва Украинага ЕИга кириш учун номзод мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Изоҳ (0)