Габриэль Жезус «Манчестер Сити»дан кетишга яқин.
Фабрисио Романонинг маълум қилишича, «Арсенал» «шаҳарликлар» ҳужумчиси билан оғзаки келишувга эришган.
«Канонирлар» ҳужумчи учун 45 миллион фунт тўламоқчи, яна бонусли тўловлар ҳам бўлади.
Ҳозирда лондонликлар бразилиялик футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Улар шартноманинг баъзи деталларини муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ «Реал» ҳам Габриэлни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар қилинганди.
Жезус 2021/22 йилги мавсум АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)