Ярим ҳимоячи Ҳаким Зиёш ёзда «Челси»ни тарк этиши мумкин.
Журналист Фабрисио Романонинг маълум қилишича, хавбекка «Милан» жамоаси қизиқиш билдирмоқда. «Россонерилар» аллақачон 29 ёшли футболчининг атрофидагилар билан алоқага чиқа бошлаган.
Зиёш жамоасини ўзгартириш кайфиятида юрибди. У Италия клуби билан музокара ўтказишга тайёр. Фақатгина битта савол жиддий муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин — Ҳакимнинг маоши. Марокашлик ярим ҳимоячи лондонликлар сафида йилига 5 миллион фунт олади.
Ҳаким Зиёш 2021/22 йилги мавсум «аристократлар» сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)