Таэквондо бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи олтин медалини қўлга киритди.
-74 кг вазн тоифасида Жасур Жайсунов қитъа чемпионлигига сазовор бўлди. Жасур финалда жаҳон чемпионатининг кумуш медал соҳиби, 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинлари ғолиби эронлик Мирҳошим Ҳоссайнига қарши баҳс олиб борди. Баҳсда Жайсунов тажрибали рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақада қўлга киритган медаллари 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронзани ташкил этмоқда.
Улуғбек Рашидов илк кунги баҳсларда олтин медални қўлга киритди. Феруза Содиқова бронза, Чарос Қаюмова эса кумуш медалларга эга чиқди.
Изоҳ (0)