Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,91 сўмга пастлаб, 10 830,17 сўмни ташкил қилди. Евро 19,96 сўмга тушиб, 11 391,17 сўм бўлди. Рубль 0,07 сўмга кўтарилиб, 203,96 сўм бўлди.
Бундан аввал доллар курси 48,91 сўмга пастлаб, 10 847,08 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валютанинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати Украиндаги урушдан аввалги ҳолатига қайтди.
Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида эса 23 июнь куни доллар курси февраль охиридан бери илк бор 10 900 сўмга қадар тушди.
Изоҳ (0)