• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жаноб Қодиров лўли миллати вакилларидан оммавий узр сўрашлари керак». Ўзбекистонликлар депутат Алишер Қодировнинг Расул Кушербаевга айтган гапига қандай муносабат билдирди?

    Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 21 июнь куни ўтказилган йиғилишида «Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда депутатлар Расул Кушербаев ҳамда Алишер Қодиров ўртасида тортишув юз берди.

    Кушербаев қонун лойиҳаси бўйича эътироз билдирган Қодировга қонунни ўқимагинини айтди. Алишер Қодиров эса қонунни ўқиганини тушунтириб, жумладан, шундай деди: «Қонунни ўқидим. Лўличилик қилманг, эшитинг гапимни. Саволга жавоб бериш учун чиқдингиз бу ерга. Сиз саволга жавоб беринг. Техникмисиз, IT’ни тушунасизми? Электрон маълумот нима эканини тушунасизми? Ҳеч нимани тушунмайсиз. Битта саволга ҳам жавоб бера олганингиз йўқ».

    Ўзбекистонликлар депутат Алишер Қодировнинг Расул Кушербаевга айтган гапига қандай муносабат билдирди? «Дарё» жамоатчилик томонидан айтилган фикрларни бир жойга тўплади.

    «Расул Кушербоев барча депутатлар, хусусан, Алишер Қодиров билан ҳам ўзаро дўстона алоқада»

    Бугун бўлиб ўтган Ялпи мажлисда айни пайтда муҳокамада бўлиб турган «Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси юзасидан Алишер Қодиров ва Расул Кушербоев ўртасида баҳс вужудга келди. Парламентда бундай мунозаралар тез-тез, кўплаб қонун лойиҳаларида бўлади ва шундоқ бўлиши ҳам керакда ўзи.

    Парламент қарашлар ва ғоялар хилма-хилиги асосида фаолият юритади, ривожланади. Ялпи мажлис шунинг учун ҳам керак. Чунки, қонун лойиҳаси тегишли қўмитада тайёрланиб, ялпи мажлисда муҳокама қилинишидан мурод ҳам маълум камчилик ёки ноаниқликлар ўтиб кетишининг олдини олиш. Бу нормал ҳолат ва парламентдаги доимий ишчи жараён.

    Бу ҳолат парламент қуйи палатасида ички муҳит ёмонлигини, халқ вакиллари ўртасидаги муносабатлар дарз кетганини англатмайди. Масалани шундай талқин қилаётганлар, гап бундай. Сиз қонун ижодкорлиги жараёни ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмай туриб, нотўғри мулоҳаза юритаяпсиз. Расул Кушербоев тақдим қилган қонун лойиҳаси бўйича муҳокамада сўзга чиққан ва эътироз билдирган барча депутатлар, хусусан, Алишер Қодиров билан ҳам ўзаро дўстона алоқада.

    Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

    «Бундай ибораларни ишлатишдан қочишимиз керак»

    Тўлақонли холислик бўлиши учун қўшимчасига айтиб қўяй, Алишер Қодировнинг юртимизда ҳам кўпчиликни ташкил этадиган миллатга нисбатан ҳурматсизлик маъносини уйғотувчи иборани ишлатгани нотўғри бўлди. Имкон қадар бундай ибораларни ишлатишдан барчамиз қочишимиз керак.

    Хушнудбек Худойбердиев, блогер

    «Ирқий тўсиқлар мавжудлиги ҳар қандай инсоний жамият идеалларига зид»

    1963 йил 20 ноябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1904/ХВШ/резолюцияси (Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида) қабул қилинган. Ўзбекистон бу ҳужжатни тан олади. Ирқий тафовутга асосланган ҳар қандай устунлик назарияси илмий жиҳатдан сохталиги, маънавий жиҳатдан номуносиблиги ва ижтимоий жиҳатдан адолатсиз ва хавфлилиги ҳамда ирқий камситишни қаерда бўлмасин хоҳ назарияда, хоҳ амалиётда-оқлаб бўлмаслигига ишонч ҳосил қилинган.

    Одамларни ирқи, тана ранги ёки этник келиб чиқиш белгиси бўйича камситиш миллатлар ўртасида дўстона ва аҳил муносабатларга тўсиқ бўлишини ҳамда халқлар ўртасида тинчлик ва хавфсизлик, шунингдек айни бир давлат ичида шахсларнинг уйғун тинч-тотув яшаши бузилишига олиб келиши мумкин. Ирқий тўсиқлар мавжудлиги ҳар қандай инсоний жамият идеалларига зид.

    Яна бир ҳолат бор, мен депутатимиз Кушербаев билан боғланиб, олдинроқ Миллий тикланиш партияси фракциясида бу ҳужжатга қандай муносабат қилганди деб сўрадим. Расул ака «ҳужжатни Миллий Тикланиш партияси қўллаб-қувватлаган. Қодировнинг имзоси билан розилик хати ҳам турибди. Чиқиб ҳужжатни ўзим ўқиётганимни кўрган Қодиров ўша ерда ўзгариб қолгани менга қизиқ туюлди, рости» деб айтди.

    Шунингдек, Қодиров Кушербаевни нима учун озодликсевар деб сарказм қилганига изоҳ бериши керак. Бу сарказм ўз-ўзидан Қодировни қулликсевар деган номда аталишига чорламайдими? Депутатлар Олий раҳбарият ҳамда ижро ҳокимиятидан озод бўлса, бунинг нимаси ёмон? Ва юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни сўрашимиз керакки, Миллий тикланиш етакчиси Қодиров ҳақоратли ибораси учун озчилик лўлилардан узр сўраши шарт!

    Зафарбек Солижонов, блогер

    «Расмийларимизга кейинги сафар бундай жумлаларга эҳтиёт бўлишни тавсия қиламиз»

    Алишер Қодиров Расул Кушербаев билан баҳсда либераллар вакилининг ўзини салбий тутаётганига урғу бериб «лўличилик» дея баҳолади.

    Аслида «лўличилик қилма», «ғирт лўли бўлиб кетибсан» каби иборалар бу ғирт бир қатламни ирқий камситиш ҳисобланади. Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияда лўли/румаларга нисбатан камситиш тақиқланган.

    Юқори минбарларда расмийларимизга, вакиллик органидагиларга кейинги сафар бундай жумлаларга эҳтиёт бўлишни тавсия қиламиз.

    Баҳодир Аҳмедов, блогер

    «Хайп ва муҳокамалар ‘Лўлилик қилманг’ иборасига қаратилмасдан, ўша киритилаётган қонунни муҳокама қилишимиз керак»

    Бугун парламентда Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида бахс юзага келганини барча кўрди. Холис кузатувчи сифатида фикрларимни билдириб ўтмоқчиман.

    Ушбу соҳани яхши тушунадиган ва ўзи нима деяётганини англаб етувчи блогерлардан бири Хушнудбек шундай демоқда: «Қонун лойиҳаси матни юридик жиҳатдан пухта эмас, шу сабабли эртага амалиётда терговчилар бу лазейкали қонундан фойдаланиб, мансабдор шахсларнинг телефон ва компьютерларини бемалол титкилай оладиган бўлиб қолади. Амалиётда буни бирорта депутат назорат қилиб беролмайди, қўлидан келмайди».

    Демак, вазият қанчалик парадоксал бўлмасин ўнг консерватор Алишер Қодиров ушбу қонун либерал бўлишини истамоқда, Расул Кушербаев эса ўзи Либерал партиядан бўла туриб бунга қарши чиқмоқда. Расулнинг партиядоши Дониёр ҳам бу масалада Расул билан ҳамфикр эмас.

    Силовикларга яқинлиги айтиладиган консерватор Қодиров силовикларнинг манфаатига хизмат қилувчи қонунга қарши чиқмоқда, «Бунтар» Расул ака эса бунга за бўлмоқда.

    Нималар бўляпти ўзи Ўзбекистонда?

    Энди миндеее опқарасак, одам ким бўлишидан қатъий назар унинг шахсий ёзишмаларини ўқиш ҳуқуқи суд қарорисиз бировга берилмаслиги керак. Амалдорам мансабдорам биринчи ўринда фуқародир.

    Масалан, бирор зам вазирнинг ўйнаши ёки иккинчи хотини (халиги опага салом) бор. Шахсий ҳаёти, билган куйини чалсин. Аммо шу нарса сабабли унга нисбатан компромат пайдо бўлиб шантаж орқали лобби қилиниш ҳам кафолатланмаган.

    Хайп ва муҳокамалар Қодировнинг тилидан чиққан «Лўлилик қилманг» иборасига қаратилмасдан ўша киритилаётган қонунни муҳокама қилишимиз керак. Асосий масала доимгидек орқа планда қолиб кетмаслиги керак. Силовой блокнинг влиянияси хаддан ортиқ ошиб кетса бу яхшиликка олиб келмайди.

    Нурбек Алимов, блогер

    «Халқсевар депутатга бошқа бир депутатнинг муносабати»

    Халқ вакиллари электрон далил масаласидаги қонун нормаси бўйича тортишиб қолишди. «Лўличилик қилманг!» Бу депутат гапи. Бу сўзлар Ўзбекистон ватандоши бўлган бир миллат вакилларини камситиш эканлигини депутат жаноблари билармикан? Умуман, тилимиздан миллий, ирқий ва диний камситишларни назарда тутувчи сўзлардан воз кечиш вақти келмадимикан?

    П.С Халқсевар депутатга бошқа бир депутатнинг муносабати ҳамда депутатлик одоби...

    Саидбек Закиров, блогер

    «Жаноб Қодиров лўли миллати вакилларидан оммавий узр сўрашлари керак»

    «Лўличилик қилманг». Депутат Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров электрон далил масаласидаги қонун нормаси бўйича тортишиб қолди. Мен тушунмай қолдим - бу ерда миллатни ерга уриш бўлдими ёки ҳақиқий миллатчиликми? Олий Мажлис депутати Алишер Қодировнинг «Лўличилик қилманг!», — деган сўзларини қандай тушуниш мумкин? Менимча, жаноб Қодиров лўли миллати вакилларидан оммавий узр сўрашлари керак.

    Алишер Аллақулов, блогер

    Twitter тармоғида ҳам ушбу ҳолат бўйича муҳокамалар бўлди:

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Кейинроқ депутат Алишер Қодировнинг ўзи ҳам мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    «Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди?»

    «Лўличилик» деган сўзни ишлатдим, бундан ҳақорат ясамоқчи бўлишаяпди.

    Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад «Чўл шамоллари» асарида «Комил лўлилик қилиб бировга гап бермай бидирлар, Қўзибой эса тўнғиллар эди», деганда, ёки Ҳамидахон Зиёхонова «Биринчи мактуб» ҳикоясида «Арзанда қиз мактабда ҳам лўлилиги, урушқоқ ва бебошлиги билан ном чиқарди» деган жумлаларни ишлатганда лўли ватандошларимизни ҳақорат қилганмиди? Лўлилар бу асарларни ўқиб, ўзларини камситилгандек ҳис қилганларига жиддий шубҳам бор.

    Ҳар бир миллатни ўзига хос сифатлари бўлади. Ўзбекларни «ўзбекчилик» деган сўз билан хос сифатларини айтиш ҳақорат бўлмаганидек, лўлиларни ҳам уларга хос бўлган хусусиятларининг номи «лўличилик»дир. Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди? Бу сўздан миллатчилик ёки миллий камситишни излаш учун жуда қаттиқ ғазабда ёки соғлом ақлдан айрилган бўлиш керак.

    Менимча, бир сўздан ҳақорат ясамоқчи бўлаётганларни лўлиларнинг шаъни эмас, Жиноят процессуал кодексида ўтмай қолган «электрон далиллар» туйнуги йўлига қўйилган тўсиқ кўпроқ ташвишга солмоқда.

    Мен учун инсон Аллоҳнинг яратган бандаси, олий мавжудотдир, ўзбекми, русми, қозоқми ёки лўли, фарқи йўқ. Инсонни миллатига қараб эмас, тарбиясига қараб муносабатда бўламан. Эътиқодимиз ҳатто ҳайвонларга ҳурмат кўрсатишни талаб қилади.

    Лекин, инсонларнинг ичида ҳам айримлар бор дўст бўлгинг келади, гаплашиб тўймайсан, айримларни дўст деб ўйлайсану, яқинроқ билиб, виждонсизлигидан қайтиб юзига қарагинг келмайди...

    Лўли ватандошларни тинч қўйинг Расул Кушербоев, «электрон далиллар»ингизга бетараф бўлишга розиман, лекин барча депутатлар ҳам сиз ўйлагандек таблодаги қизил тугмага қараб овоз бермайди…

    Алишер Қодиров, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси

    Мавзуга доир:

    • «Хотинини урган кимники кўрган бўлсам, бари қўрқоқ». Ўзбекистонликлар тўйда куёв келинни ургани акс этган видеога қандай муносабат билдирди?
    • «Тўпаланг, ахир бу Сангинов! Ишончдан чиқиш ёмон нарса-да». Ўзбекистонликлар Тўпаланг сув омборида содир бўлган ҳолатга қандай муносабат билдирди?

    23.06.2022, 14:11   Изоҳ (0)   31923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 113 минг долларни нон ва кийимлари орасига яшириб, Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

    23.06.2022, 13:34

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси февраль охиридан бери илк бор 10 900 сўмга қадар тушиб кетди

    23.06.2022, 13:09

    Видео: «Олимпик»—«ОКМК» футбол учрашувида жанжал содир бўлди

    23.06.2022, 13:00

    «Келаси 5 йилда 70 минг км электр линиялари янгиланади» — Жаҳонгир Обиджонов

    23.06.2022, 12:47

    Наманганда ғалладан бўшаган 27 гектар ердаги сомон ёқиб юборилди (видео)

    23.06.2022, 12:35

    Termez Cargo Centre’га халқаро транспорт-логистика хаби мақоми берилди

    23.06.2022, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.