Termez Cargo Centre логистика марказига президентнинг 21 июндаги қарори билан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби мақоми берилди.
Бу БМТ, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга гуманитар ёрдамнинг тизимли асосда, марказлаштирилган ва мақсадли етказилишини таъминлаш ҳамда бунинг учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Termez Cargo Centre’га қўшимча вазифалар юкланган:
- Гуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида Халқаро хабдан фойдаланаётган манфаатдор халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар вакиллари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан Афғонистон ва бошқа давлатларга юборилаётган гуманитар ёрдамни ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолдан белгиланган тартибда қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни таъминлаш;
- Юклаш-тушириш ишлари, юкларни ташиш ва сақлашни ўз ичига олган комплекс транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этиш.
- Божхона, солиқ, сертификатлаштириш, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк хизматлари, валюта айирбошлаш ва мобил алоқа хизматлари, шунингдек, тиббий ва меҳмонхона хизматлари, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар «ягона дарча» тамойили бўйича ва интерактив шаклда йўлга қўйилади;
- Афғонистон ва бошқа давлатларга гумонитар ёрдам сифатида юборилаётган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда ушбу товарларнинг божхона расмийлаштируви устувор ва соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
Изоҳ (0)