Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги меҳмонхона кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, меҳмонхона 36 та хонадан иборат. Бино 2018 йилда қурилган, сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 917 квадрат метр. Меҳмонхона 2 қават ва том қисмидан иборат.
Лот аукционга иқтисодий судлар ҳукми билан Чилонзор тумани МИБ томонидан жойлаштирилган.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 13,5 млрд сўм. Аризалар 19 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги 80 хонали офис биноси 25,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)