Россия Федерацияси ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов Россияга 170 мингга яқин IT-мутахассис етишмаётганини маълум қилди. Ҳукумат амалдорининг сўзларига кўра, кадрлар танқислиги IT мутахассисларнинг хорижга оммавий миграцияси натижасида пайдо бўлган.
«Санкциялар режими муносабати билан бизда IT мутахассисларининг бир қатор мамлакатларга чиқиб кетиши кузатилди. Эҳтиёж даражаси экспертлар томонидан 170 мингга яқин деб баҳоланди, умуман олганда эса тармоқда бир миллион киши иш билан таъминланган», — деган Зубов Федерация Кенгашининг ижтимоий сиёсат қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида.
Вазир ўринбосари ўз нутқида, шунингдек, Федерация Кенгашидан Давлат думаси томонидан қабул қилинган хорижий IT мутахассислари ва уларнинг оила аъзоларига Россияда яшаш учун рухсат беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлашни сўради.
Изоҳ (0)