Март ойида Россия ҳарбийлари Киев вилоятининг Мотижин қишлоғи ўрмонларида украиналик фотожурналист Макс Левин ва унга ҳамроҳлик қилган Украина Қуролли кучлари жангчиси Алексей Чернишовни қатл қилган. Бу ҳақда Украина Бош прокуротурасига таяниб, «УНИАН» нашри хабар берди.
10 март куни журналист ўрмонда дронини йўқотиб қўйган. 13 март куни у аппаратни қидириб Алексей Чернишов билан ўрмонга қайтган, бироқ ўша пайтда ўрмон ҳудудининг бир қисми рус кучлари томонидан босиб олинган эди.
«Чегара билмас мухбирлар» инсонпарварлик ташкилоти мутахассислари ҳодиса жойини ўрганиб, қотилликдан олдин марҳумлар қийноққа солинган бўлиши мумкин, деган хулосага келди.
Левиннинг жасади 1 апрель куни топилган. Украина бош прокуратураси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Тергов маълумотларига кўра, журналист россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган.
Мавзуга доир: Украинадаги урушда яна икки нафар журналист ҳалок бўлди
Изоҳ (0)