Гонконгдаги машҳур сузиб юрувчи «Jumbo» ресторани Жанубий Хитой денгизида шатакка олиб кетилаётган вақтда чўкиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.
Гонконгнинг машҳур ташриф жойи бўлган «Сузувчи сарой» «Jumbo Kingdom» қарийб 50 йил турган бандаргоҳидан тортиб олингандан кейин бир неча кун ўтиб чўкиб кетди.
Ресторан бошқарувчиси Aberdin Restaurant Enterprises компаниясининг маълумотларига кўра, у Парасел ороллари деб ҳам аталадиган Сиша ороллари ёнидан сузиб ўтаётганда «ноқулай шароитларга» дуч келган ва кема ичига сув кирган.
Экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, аммо кемани қутқаришга уринишлар муваффақиятсиз тугаган.
Тахминан 80 метр узунликдаги сузувчи Жумбо ресторани қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида Гонконгнинг диққатга сазовор жойи бўлиб келганди. У 3 миллиондан ортиқ меҳмонларга, жумладан, Британия қироличаси Елизавета II ва актёр Том Крузга кантон таомларини тақдим этган.
Бироқ пандемия бошланганидан бери муассаса ёпиқлигича қолаётган эди. Йўқотишлар ва қиммат техник хизматлар, шунингдек, хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги туфайли оператор уни маҳаллий «Океан парки»га совға қилишга қарор қилган, бироқ муассаса ҳам худди шу сабабларга кўра, ресторанни қабул қилишдан бош тортган. Натижада бошқарувчилар ресторанни Жануби-Шарқий Осиёдаги номсиз шаҳарга олиб бориб, хорижликларга бириктиришга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)