Американинг АБC телеканали АҚШ Адлия вазирлиги вакилига таяниб хабар беришича, АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд 21 июнь куни эълон қилинмаган ташриф билан Украинага келган.
Телеканал суҳбатдошига кўра, Гарланд, хусусан, Украина бош прокурори Ирина Венедиктова билан учрашиш ниятида.
Ушбу учрашувда Гарланд «Украинада уруш жиноятларини содир этишга алоқадор шахсларни қўлга олиш ва жавобгарликка тортиш бўйича олиб борилаётган ҳаракатларни» муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)