Европа АҚШ иштирокисиз ўзини ҳимоя қила олмайди ва ҳозирги хавфсизлик инқирози буни кўрсатмоқда — деди Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау.
«Ҳозирги инқироз яққол кўрсатиб турибдики, Қўшма Штатларсиз Европа ўзини ҳимоя қилишга қодир эмас», — дея Рау сўзларидан иқтибос келтирган Associated Press агентлиги.
Шу билан бирга, вазир Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари ҳали ҳам қитъада хавфсизликни таъминлаш бўйича баъзи функцияларни ўз зиммаларига олишлари кераклигини таъкидлади.
Рау, шунингдек, Польша АҚШнинг Европа хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини «Европада тинчликнинг асосий шарти» деб билишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)