• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев ОАВ учун брифинг ўтказди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 21 июнда музокаралар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбари Озарбайжон делегациясини қутлаб, икки халқ муносабатларининг тарихи бугунги кўп қиррали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаган.

    «Маънавий қадриятларимиз, динимиз бир, маданият ва тилимиз ўхшаш. Аҳмад Фарғоний ва Абу Райҳон Беруний асарларида Озарбайжоннинг шарқ ва ғарб тамаддунлари бир-бирини бойитган кўплаб шаҳарлари тилга олинган. Шарқшунослик институти фондларида эса Низомий, Хоқоний, Тусий, Фузулий, Хатоий ва бошқа озарбайжон шоир ва мутафаккирларининг ўнлаб ноёб қўлёзмалари авайланиб сақланмоқда. Бу ўзбек халқи азал-азалдан озарбайжон маданиятига катта ҳурмат ва қизиқиш билдириб келаётганининг яна бир далилидир.

    Тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувларда икки томонлама кун тартибидаги масалаларни батафсил муҳокама қилдик. Музокаралар ҳамкорлигимизни халқларимиз манфаатлари йўлида бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашга тайёрлигимизни кўрсатди. Ҳозиргина салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди. Улар орасида икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берадиган Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида декларация имзоланди. Биз ҳамкорликнинг муҳим йўналишларини ҳам белгилаб олдик», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Савдо ва саноат кооперациясини кенгайтириш ҳамкорликнинг энг муҳим устувор йўналиши экани қайд этилган. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми анча кўпайган. Қўшма корхона ва лойиҳалар сони 4 баробар ошган. Томонлар ҳамкорликни тубдан фаоллаштириш учун кенг имкониятлар борлиги, энг аввало, иқтисодиётнинг бир-бирини тўлдириб туришига ишонч билдирган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқлим билан боғлиқ хатарлар ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, музокараларда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Илмий ва инновацион ечимлар билан фаол алмашиш, аграр тармоқни рақамлаштириш бўйича шерикликни йўлга қўйиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қарор қилинган.

    Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Бунга жорий йил кузида Тошкента шаҳрида биринчи Ҳудудлар форумининг ўтказилиши хизмат қилади. Музокаралар якунида Маданият ва кино кунларини ўтказиш, гуманитар ва туризм алмашинувига доир дастурларини ривожлантиришга келишиб олинган.

    «Озарбайжон президентининг тарихий аҳамиятга эга давлат ташрифи олдинга ташланган улкан қадамдир. Бугун биз биродар халқларимиз дўстлигини янада мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз стратегик шериклигини чуқурлаштириш учун барча шароитларни шакллантирдик», – деган Ўзбекистон президенти.

    Президент Илҳом Алиев таклиф учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистон эришаётган ютуқлардан хурсанд эканини таъкидлаган.

    «Қардош Ўзбекистон заминида бўлиб турганимдан, сиз билан икки томонлама муносабатларнинг кенг доираси ва ташқи сиёсий кун тартибидаги муҳим масалаларни муҳокама қилишдан мамнунман. Ўйлайманки, бу ҳақиқатдан ҳам муваффақиятли ташриф. Чунки муҳокама қилинган мавзуларнинг моҳияти, шакли, мазмуни бўйича ҳам, биз қабул қилган қарорлар бўйича ҳам ушбу ташриф ва келишувлар муносабатларимизнинг янада ривожланишига асос бўлади», — дейди Илҳом Алиев

    Озарбайжон етакчиси имзоланган ҳужжатлар ва бугунги вазифалар ижроси мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашини қайд этган.

    «Бугун биз иқтисодий ҳамкорлик, бизнес тузилмалари ўртасидаги алоқалар, хавфсизлик ва мудофаа қобилияти, маданий-гуманитар алоқалар тўғрисида фикр алмашдик. Яъни кенг маънода айтадиган бўлсак, фаол ҳамкорлигимиз учун пойдевор яратилмоқда», – деган у.

    Давлат раҳбарлари халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро мулоқот конструктив кечаётгани ва ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳим эканини таъкидлаган.

    Илҳом Алиев ташрифининг биринчи куни

    Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Озарбайжон президентининг Ўзбекистонга ташрифи Ҳайдар Алиев шарафига номланган кўча ва унинг ёдгорлиги очилишидан бошланди. Шундан сўнг Озарбайжон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Кейинроқ Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди. Аввал тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда музокалар ўтказилди. Давлат раҳбарлари стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

    Ташриф Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг Тошкентдаги Технопаркни бориб кўриши, Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчат экиши билан давом этди.

    21.06.2022, 22:24   Изоҳ (0)   11296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Nexia ва Lacetti тўқнашди

    21.06.2022, 21:46

    Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилди

    21.06.2022, 21:15

    Гўзалликка хунук муносабат: Бўстонлиқнинг сўлим тоғлари чиқиндизорга айлантирилмоқда

    21.06.2022, 21:09

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

    21.06.2022, 20:29

    Чорвоқ сув омбори юзасида чиқиндилар сузиб юргани аниқланди (видео)

    21.06.2022, 20:28

    «Тўрт мучаси соғ бўлса ҳам меҳнатдан қочадиган инсон ҳалол пул топиш заҳматини ҳис қилмайди». Имконияти чекланган 63 ёшли андижонлик нонвой ҳикояси

    21.06.2022, 20:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.