• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тўрт мучаси соғ бўлса ҳам меҳнатдан қочадиган инсон ҳалол пул топиш заҳматини ҳис қилмайди». Имконияти чекланган 63 ёшли андижонлик нонвой ҳикояси

    Ҳаёт қувонч ва ташвишлардан, оқ ва қора чизиқлардан, яхши ва ёмон кунлардан иборат. Шундай бўлса-да баъзан ҳаёт зарбалари, ташвишлари олдида ўзимизни ожиз ҳис қиламиз. Тушкунлик ҳисси руҳимизни қамраб олади. Шундай пайтларда нолиб, дунёни адолатсизликда айблай бошлаймиз. Инсон матонати, сабр-бардоши ҳар қандай оғир дамда ҳам ўзлигини йўқотмагани билан азиз ва шариф эканлигини унутиб қўямиз. Орамизда шундай одамлар борки, турли синовларни ўзларининг матонати ва иродаси билан енгиб, барчамизга намуна бўлиб келмоқда.

    Андижон туманининг «Толмозор» маҳалласида истиқомат қилувчи Маъмуржон Қўзибоев ана шундай замондошларимиздан бири. Тузалмас хасталик сабаб икки оёғидан айрилган қаҳрамонимиз хонадонидаги 4 сотихли томорқа ва хонадонида ташкил этилган нонвойхонада фарзандлари билан тенгма-тенг меҳнат қилиб, бахтли ҳаёт кечирмоқда. «Дарё» мухбири яқинда ўзининг 63 ёшини қаршилаган Маъмуржон Қўзибоев билан суҳбат қурди.

    Маъмуржон Қўзибоев.

    Маъмуржон Қўзибоев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Армияда оёғимдан совуқ ўтган

    «1975 йилда мактабни тамомлаб ҳарбий хизматга борганман. Хизматни Олтой ўлкасининг Бий деган шаҳрида ўтаганман. У ерлар биздан кўра анча совуқ бўлгани учун хизматни ўташ давомида оёғимдан анча совуқ олдириб қўйган эканман. Келиб, бироз даволанганман, ўша пайтлардаёқ асоратлари йўқ бўлиб кетган. Қиш-қировли кунларда оз-оздан оғриқ бўлиб турган. Шундай бўлса-да даволанишга унчалик эътибор қаратмаганман. Бундан ташқари оила, бола-чақа боқиш билан банд бўлиб, тўлиқ даволанмаганман ҳам. Орадан анча ўтгач, яъни 1998 йилнинг сентябрь ойида касаллик кучая бошлади. Тунлари дод-войлашимдан қўшниларимнинг ҳам тинчи бузиларди. Ўша пайтда тортган азобларимни, ҳатто, душманимга ҳам раво кўрмайман. Бир нечта шифокорга мурожаат қилдим, касалхоналарда ётдим. Ахири шифокорлар онкологик касаллик эканлигини айтишиб, ташхисга кўра, оёқда ўсимта борлиги аниқланди. Шундан кейин шифохонада ўн кун давомида нур орқали даволандим.

    Афсуски, натижа кўнгилдагидек бўлмагач оёқни кесишга тўғри келди. Ишонасизми, кесилгандан кейин ўзимни янги дунёга келган чақалоқдек бардам ҳис қилганман. Аммо протез қилинганидан кўнглим ранжиган. Бундан ташқари олти ой уйда ётишнинг заҳмати жуда қийин бўлган. Буни бошидан ўтказганлар билади. Яхшиямки, шифокорим ҳар якшанба келиб, ҳолимдан хабар олиб турарди, далда берарди. Бўлмаса яшашга бўлган умидим сўниб, бўлганди».

    Энди тушкунликдан чиққанимда иккинчи оёғимни ҳам кесишган

    «Ҳолатга аста-аста кўникиб, олти ойдан кейин ташқарига чиқа бошладим. Кўча-кўйда юрганимда мен билан ҳамсуҳбат бўлган одамлар олдида кўзимга беихтиёр ёш келарди. Яқинларим юпатишга ҳаракат қилишарди. Соғлом пайтимда уйда нонвойчилик қилардим. Бундан ташқари карнайчиликдан ҳам хабарим бўлгани учун тўйларга чиқиб, тирикчилик қилардим. Шукурки, тушкун вазиятга тушиб қолганимда устозим олдимга келиб мени яна ҳаётга қайтарган. Ўзимга келиб, ишлашим кераклигини, одамлар билан қўшилиб, касаллигимни унутиши зарурлигини тушунтирган. Шундан кейин яна тўйларга боришни бошлаганман. Ҳақиқатан кайфиятим анча кўтарилган, руҳим тетиклашган. Яшашга бўлган иштиёқим ортган.

    Афсус, бу хурсандчиликлар узоққа чўзилмади. Операция қилинганимдан 7-8 йил ўтиб, яна эски дард қўзғай бошлади. Бу сафар оғриқ иккинчи оёғимда сезила бошлади. Шифокорларга мурожаат қилганимизда касаллик яна безовта қилаётгани, бу оёқни ҳам кесмаса бўлмаслигини айтишди. Узоқ ўйладик, оғриқлар қийнаб юргач ноилож иккинчи оёқдан ҳам айрилишга мажбур бўлдим».

    Маъмуржон Қўзибоев.

    Маъмуржон Қўзибоев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Касалликдан тирик чиқмаса керак, деб ўйлаган одамлар кейинчалик уялиб қолган

    «Аввал битта оёқда протез билан юрган бўлсам, энди иккинчисига ҳам киярдим. Кўникиш жуда қийин бўлган. Айниқса, протез найзадек оёғимни санчиши ноқулайлик келтириб чиқарарди. Шу баҳоналар бўлиб, протезсиз аравачада юришга қарор қилдим. Орадан 2-3 йил ўтиб, аравада михланиб ўтиравериш ҳам жонга тегди. Бекорчилик зериктирди.

    Шунда олдимга мақсад қўйиб, аввалгидек соғломман деган туйғуни онгимга сингдира бошладим. Тиззалаб бўлса ҳам юришга қарор қилдим. Шифокорлар билан маслаҳатлашганимизда ўзингизни толиқтириб қўймасдан секин-асталик билан тиззалаб юришингиз мумкин дейишди. Тиззада юриш ҳам худди оёқни бутунича ерга босишдек эканини ҳис қилдим.

    Соғломлигимда ёнимда гирдикапалак бўлган ‘дўстларим’ бетоблигимда ари қувгандек ғойиб бўлишганди. Шундай бўлса-да, тақдирга тан бермадим, ҳаракат қилдим ва ўз мақсадимга эришдим. Касалликдан тирик чиқмаса керак, деб ўйлаган одамлар юра бошлаганимни, руҳан бақувват эканимни кўриб, ҳайратда қолишган.

    Ўғлимнинг топган пуллари фақат тирикчиликка ва менинг дори-дармонимга етарди. Уйда ўтириб бўлса ҳам уч-тўрт сўм пул топишим керак, дердим. Аввалига уйдаги томорқа ишларини қила бошладим. Ҳовлига мевали дарахтлар экиб, лимон кўчатларини парваришлаб, анча ҳосил олганман. Ҳаммасини ўзим қилардим. 2014 йилдан буён эса уйдаги тандирга ўзимга мослаб, жой қилиб, новвойчиликни давом эттиряпман. Мана кўриб турганингиздек кам бўлмадик, уйларни бошқатдан тикладик, машина олдик, шароитимиз ҳам анча яхшиланди. Ҳозир ўғлим машинасида бирор жойга десам ғизиллатиб олиб бориб келади».

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Дангаса инсонлар ҳаётнинг асл маъноси нима эканлигини ҳис этмайди

    «Баъзан сабрим толиққан пайтларда, қийналиб кетсам ‘Қанийди, икки оёғим ҳам бўлганида эди? Қанийди болалик пайтларимга қайтиб қолганимда эди, тадбиркорлик қилардим, оиламни ҳеч нарсага зориқтирмасдим’, деб оғринган пайтларим ҳам бўлган. Лекин шукр ва сабр қилиб ўша қийинчилик кунларни ҳам енгиб ўтганман.

    Баъзи бир соғлом одамлар оёқ-қўли бут, тўрт мучаси соғ бўлса ҳам меҳнатдан қочади. Ундай дангаса инсонлар ҳаётнинг асл маъноси нима эканлигини, ҳалол пул топиш заҳматини ҳеч ҳам ҳис этишмайди, деб ўйлайман. Ундайларнинг хонадонида на файз ва на барака бўлса керак. Айрим ёшларимиз касб-ҳунар ўрганиш учун шогирд тушишга уялишади. Косибчиликми, нонвойчиликми ёки бошқа ҳунарми шогирдга тушса тезда ўрганиши мумкин. Ҳунарим йўқ деб уйда ўтирибди ёки мардикорга бозорга чиқяпти. Уялмасдан шогирдга тушиб, ўрганиш керак. Ҳунардан ҳеч ким кам бўлган эмас. Ёшларга айтарим шу. Бундан ташқари ким бўлишидан қатъий назар ҳар қандай инсон олдига фақат яхши мақсадларни қилиб яшаши керак. Ҳеч қачон умидини сўндирмаслиги, ўтказаётган умрини бекорга сарфламаслиги лозим».

    Умиджон Мамарсулов тайёрлади.

    21.06.2022, 20:06   Изоҳ (0)   15591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангада MAN билан тўқнашган «Жигули»нинг олд қисми бутунлай пачоқланиб кетди (видео)

    21.06.2022, 19:09

    Ўзбекистон ва Озарбайжон делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокара ўтказилди

    21.06.2022, 18:44

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати кенгайтирилиб, вазифалар қайта тақсимланди

    21.06.2022, 18:27

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тор доирада музокара ўтказди

    21.06.2022, 18:16

    Қорақалпоғистонда 3 ёшли болани ит ғажиб ташлади (фото)

    21.06.2022, 18:08

    Кўксаройда Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    21.06.2022, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.