Наманган вилояти Уйчи туманида битта спорт залида шуғулланиб юрган йигитлар ўртасидаги ўзаро тортишув катта жанжалга айланиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
«Мураббийнинг олдига сўрашгани ўтдим. Улар билан қучоқлашиб кўришдик, олдидаги ўртоқлари эса ўтирволиб, қўлни қисиб сўрашди. Қўлни қисманг, деб тўғри гапирдим… Ишхонасига олиб кириб, укамни урворди, кейин мен кирдим. Чиройли гаплашиб турган эдик, мени ҳам урворди, мен ҳам уришга мажбур бўлдим», — дейди спортчи.
Катта спортда тажрибага эга бўлган мураббий дўсти учун қасос олиш мақсадида шогирдини «самосуд» қилиб, муштлашган.
Воқеа жойига зудлик билан етиб борган туман Ички ишлар бўлими ходимлари вазиятни бартараф этган, ҳодисага алоқадор барча ИИБга олиб борилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган йигитлардан бирига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва айбдор шахслар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Аввалроқ Қашқадарёда ўғирлик қилган фуқаро «самосуд» қилингани, Жиззахда бир қизни «самосуд» қилган ўқувчи қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилгани, Қорақалпоғистонда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни «самосуд» қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)