Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 20 июнь куни омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 19:25 да «Боғисарой» маҳалласи Спитамин шох кўчаси 68-уйда жойлашган «Саидабегим» оилавий корхонасига қарашли омборхона ва савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин жойига 1-ЙҚЕ соат 19:28 да етиб бориб, соат 20:00 да қуршаб олган. Ёнғин соат 20:35 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус сув ташиш техникаси жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин оқибатида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 210 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва омборхона ичида пахта тойлари ёниб зарарланган. 350 метр квадрат сақлаб қолинган.
Ҳодисада тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин тахминан электр симларининг қисқа туташувидан содир бўлган. Ҳозирда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)