Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолатга аниқлик киритди.
Қайд этилишича, ёнғин аслида Миробод тумани «Миробод» МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Ўрганиш натижаларига кўра ушбу ёнғин хусусий боғчанинг орқа томонидаги хонадонда содир бўлган.
Бу ҳақда 20 июнь куни соат 17:48 да Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:56 да етиб бориб, соат 18:18 да ёнғин қуршаб олинган. Ёнғин соат 18:31 да батамом ўчирилган.
Ёнғиндан ушбу хонадоннинг тахминан 80 квадрат метр майдонда томи, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёнган. Ҳолат оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда унинг зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)