• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Миранда қоидаси»: уни конституцияга киритиш зарурми?

    Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Фарҳод Примов Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Миранда қоидаси» ҳамда «Хабеас корпус» институтини Конституцияга киритиш бўйича таклифини изоҳлади.

    «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди, — дейди Фарҳод PRИМОВ. — Жумладан, «Миранда қоидаси»ни Конституцияга киритиш, яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шартлиги тўғрисидаги таклифнинг билдирилгани алоҳида эътиборга моликдир».

    «Миранда қоидаси» дастлаб АҚШ миллий қонунчилиги ва амалиётида пайдо бўлган бўлса-да, бугун халқаро ҳуқуқнинг энг асосий мезонларидан бири ҳисобланади. Унга кўра, ҳибсга олинган шахс, ҳисбга олиниш жараёнида ҳамда сўроқ қилинишидан олдин гумонланувчи сифатидаги ҳуқуқлари қуйидаги мазмунда тушунтирилади. Яъни: «Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз. Сиз берган кўрсатмаларнинг барчасидан судда ўзингизга қарши фойдаланилиши мумкин. Сўроқ жараёнида адвокатингиз қатнашиши мумкин. Агар адвокат хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмасангиз, сиз давлат томонидан адвокат билан таъминланасиз. Ҳуқуқларингизни тушундингизми?».

    Бу тартиб-тамойилнинг асосий мақсади ҳибсга олинган шахс жиноят иши ҳамда айбловнинг моҳияти билан танишмасдан туриб, ўзига қарши гувоҳлик беришининг олдини олиш ҳисобланади.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, «Миранда қоидаси» талаблари Жиноят-процессуал кодексининг бир нечта моддасида ўз ифодасини топган. Хусусан, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддасига мувофиқ, сукут сақлаш ҳуқуқи белгиланган. Унга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. Бошқача айтганда, миллий қонунчилигимизда сукут сақлаш ёки ҳеч қандай кўрсатма бермаслик ҳуқуқи айбсизлик презумпсияси тамойилига асосланган.

    Сукут сақлаш ҳуқуқи, яъни ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатмалар беришдан бош тортиш ҳуқуқи Жиноят-процессуал кодексининг 48-моддасида қатъий кафолатланган. Ушбу модда талабига кўра, гумон қилинувчи зиммасига кўрсатма бериш, шунингдек, ўзининг жиноятга алоқадор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмас.

    Жиноят-процессуал кодексининг 46-моддасига асосан, шахс ўзининг кўрсатмаларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиши ва нимада айбланаётганини билиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, ушбу моддада шахсга ўзининг айбдор эмаслигини ёки ишнинг бошқа бирор ҳолатларини исботлаш мажбурияти юкланиши мумкин эмаслиги кафолатланган.

    Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 46- ва 48-моддаларига кўра, шахс, яъни айбланувчи ёки гумондор ўзига қўйилган айблов ё гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатмалар бериш ёхуд кўрсатмалар беришдан бош тортишга ҳақлидир. Шунингдек, у кўрсатмаларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқига эга.

    Жиноят-процессуал кодексининг 48-моддасига мувофиқ, шахс қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш, шунингдек, ҳимоячига эга бўлиш ҳуқуқига эга.

    Миллий қонунчилигимиз талабига асосан, агар ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилган шахснинг адвокат ёллашга имконияти бўлмаса, у давлат томонидан адвокат тайинланиши ҳуқуқидан фойдаланади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Миранда қоидаси» Ўзбекистоннинг амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигида тўлалигича акс этган деган хулосага келиш мумкин. Аммо «Миранда қоидаси» Жиноят-процессуал кодексида «сочиб ташланган», яъни тарқоқ белгиланган, аслида бу қоида яхлит тушунилсагина, амалда самарали қўлланиши мумкин. Шу билан бирга, «Миранда қоидаси» Конституция даражасиди белгиланиши лозим бўлган инсон ҳуқуқларига оид энг асосий қоида ҳисобланади. Бошқача айтганда, «Миранда қоидаси»ни Жиноят-процессуал кодексида белгилаб қўйишнинг ўзи камлик қилади. Бу қоида Асосий қонунда ифодаланиши керак ва қолаверса, Конституция халққа энг яхши таниш ва тушунарли ҳужжат ҳисобланади. Шундай экан, фуқаролар «Миранда қоидаси» бўйича ҳуқуқларини Жиноят-процессуал кодекси орқали эмас, биринчи галда, Конституция орқали билиб олишлари муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, «Миранда қоидаси»нинг Конституциямизда ифодаланиши ушбу тамойилни тўла-тўкис қўлланиши учун зарур ҳуқуқий кафолатлар яратади.

    20.06.2022, 21:32   Изоҳ (0)   11581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ёнғин хусусий боғчада эмас, унинг орқа томонидаги хонадонда содир бўлган». ФВВ Тошкентдаги ҳолатга аниқлик киритди

    20.06.2022, 21:06

    Ғузор ҳокими чўпон болага китоб ва бош кийим совға қилди. Бу ҳоким жамоатчиликка биринчи маоши ва мукофотини камбағалларга улашгани билан яхши танилганди

    20.06.2022, 20:46

    Тошкент ва Жиззах вилоятларининг бир қатор ҳудудларига сел келди

    20.06.2022, 20:25

    Тошкентдаги хусусий боғчалардан бирида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда

    20.06.2022, 19:53

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиб, ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

    20.06.2022, 19:44

    Қашқадарёдаги ташкилот ишчилари уч ойдан бери маош ололмаётганини айтмоқда

    20.06.2022, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.