АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган брифингда пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили юзасидан маълумот берилган эди. Агентлик ахборот хизмати ушбу маълумотларни тақдим этишда техник хатоликка йўл қўйилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, шу сабаб берилган маълумотлар таҳрирланган. Янгиланган ахборотга кўра, 2021 йилда олинган энг кўп пора миқдори 200 минг долларни ташкил этган. Брифингда бу сон 2 миллион доллар экани ҳақида айтилганди.
Изоҳ (0)