Telegram’даги каналларнинг бирида Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараевнинг матбуот котибига ўзини тез-тез ёритиб туришини сўрагани, охирги маротаба уни матбуот котиби қутқариб қолгани айтилган хабар тарқалди. Косон ҳокими матбуот котиби Дилшод Набиев мазкур хабарни рад этди.
«Бу ахборот уруши. Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев бундай дейдиган ҳоким эмас. Уч йилдан бери шу ҳокимнинг матбуот котиби сифатида ишлаб келган бўлсам, бирор марта мени ёритинг деб айтамаган. Қолаверса, мен бундай гап гапирмаганман», — дейди Дилшод Набиев «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берар экан.
Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Telegram канал админи унга туҳмат қилаётганини, у билан бу ҳақда ҳеч ким мулоқот қилмаганини айтмоқда.
«Энг ёмони туҳмат. Айтилмаган гапни айтди деб тўқиш керак эмас», — дейди Дилшод Набиев.
Аввалроқ Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараев юқори лавозимдаги мансабдорга қўл кўтариши ортидан қамоққа олингани ҳақида ҳам хабар тарқалди. Ҳокимлик эса буни рад этганди.
Изоҳ (0)