Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь—май ойларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Январь—май ойларига кўра Ўзбекистонда 126 474 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Май ойида ишлаб чиқариш кўрсаткичи 31 мингдан ошиқ бўлди. 

Жумладан, йил бошидан бери 38,9 минг дона Cobalt ишлаб чиқарилган ва ўтган йилининг шу даврига нисбатан ўсиш 55,3 фоиз бўлган. 

Nexia ишлаб чиқариш 15,9 фоизга камайган ва 9 364 дона бўлган. 

Gentra ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар кўпроқ ишлаб чиқарилмоқда. 2022 йилнинг январь—май ойларига кўра 35 мингтадан ортиқ бу турдаги енги автомобиль ишлаб чиқарилган. 

Май ойида 9 мингта Gentra ва 10 мингдан ошиқ Cobalt ишлаб чиқарилган. 

Бундан ташқари йил бошидан бери 5 728 дона Spark (15,9 фоизга ошган), 7 266 дона махсус енгил автомобиллар (44,9 фоизга ошган) ва 29 591 дона Damas (29,8 фоизга ошган) ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ Ўзбекистон Россиядан автомобиллар импортини 3 баробарга камайтиргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар