Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги офис биноси кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, офис биноси 80 та хонадан иборат. Бино 2021-2022 йилларда қурилган, сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,19 гектар. Бинонинг майдони — 3 623 квадрат метр. Офис 5 қават ва ертўладан иборат.
Аукционга қўйилган офиснинг бошланғич баҳоси — 25,6 млрд сўм. Аризалар 18 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Фарғонадаги қурилиши тугалланмаган меҳмонхона МИБ томонидан 16,7 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)