Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги аҳоли яшаш хонадонларида 16 июнь куни соат 09:00 дан 17:00 қадар электр энергияси вақтинчалик ўчирилади, деб хабар бермоқда «Тошкент шаҳар ЭТК» матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан «Оқлон» маҳалласидаги «Оқлон» масжидининг кенгайиши ҳамда реконструкция қилиниши муносабати билан ҳудуддаги қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ТП-2762 сонли трансформатор пунктини жойидан бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли, ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергиясидан вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Шайхонтоҳур туманининг: «Оқлон» МФЙ, «Кўкча» МФЙ, «Самарқанд дарвоза» МФЙ, «Янгишаҳар» МФЙ, «Гулобод» МФЙ, «Боғ кўча» МФЙлари ҳамда Аҳил кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.
Қайд этилишича, айни вақтда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ тасарруфидаги Шайхонтоҳур туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу вазиятни тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)