• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода ўгай болаларини уриб, уларни қийноққа солган ва танасини қайнаган сув билан куйдирган аёлга суд ҳукми ўқилди

    Бухоро вилоятининг Пешкў туманида ўгай болаларини уриб, қийноққа солган ва уларнинг танасини қайнаган сув билан куйдирган 33 ёшли аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди судьяси Фаррух Икромов хабар берди.

    Пешкў туманидаги «Хуррам» МФЙ Калласанг қишлоғида туғилган аёл 2020 йилнинг май ойида турмушидан ажраб, бир нафар фарзандини турмуш ўртоғи тарбиясига қолдириб, уйига келган. Июль ойида эса уч хотинидан ажралиб, уч нафар вояга етмаган фарзанди билан ёлғиз яшаб келаётган 44 ёшли Р.Я. билан турмуш қурган.

    «Қайнукам одобли, меҳнаткаш инсон. Тақдир тақозоси билан тўрт маротаба уйланди. Биринчи хотинидан фарзандсизлик туфайли ажрашган бўлса, иккинчи ва учинчи аёли ёш вафот этди. Кўргиликни қарангки, улардан уч нафар фарзанд қолди. Ҳар учала келинимиз ҳам иймонли, инсофли аёллар эди. Вояга етмаган болаларим она меҳрига зор бўлмасин, уларни ювиб-тарасин, дея тўртинчи ёш жувонга уйланди. Ҳамма кўргуликлар шундан бошланди»,— дейди судда сўз олган Р.Я.нинг келинойиси Гулнавоз Мақсудова.

    Маълум бўлишича, Р.Я.нинг қариндошлари З.К.ни илиқ қаршилашган. Етим болаларга меҳр кўрсатишини, қандай ёрдам керак бўлса, қўлидан келгунча қўллаб-қувватлаши лозимлигини билдирган. Бироқ З.К. турмуш ўртоғи Р.Я.дан ҳомиладор бўлган вақтдан бошлаб, унинг вояга етмаган уч нафар фарзанди — 13-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Ш.Р., 4-синф ўқувчиси Ж.Р. ҳамда 1-синф ўқувчиси В.Р.ларга нисбатан раҳмсизларча муносабатда бўлиб келган. Оиланинг тўнғич қиз фарзанди Ш.Р.ни мунтазам равишда уриб келган. Танасининг турли қисмларига қайнаган сув қуйиб, куйдириш орқали қийнаган. Унинг оёқ, қўл ва баданларига қайноқ сув тўкиб, пайпоқ кийиб юришга мажбурлаган ва бу ҳақда бирор кишига билдирса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган.

    Вояга етмаган қиз қўрққанидан жисмоний ва руҳий руҳий азоб чекаётгани ҳақида ҳеч кимга айтмаган.

    Кунларнинг бирида қиз ўзидан кичик бўлган укасининг кийимларини ердан олиб турган вақтда аёл унинг сочидан судраб урган ва итариб юборган. Қизалоқнинг кўзи шилиниб, кўкариб кетган. Бундан ташқари, кенжа укасига уйдаги ширинликлардан олиб бергани учун қаттиқ дўппослаган. Кенжа фарзанд ошхонадаги хамирни олиб, ғижимлагани учун уни ҳам ерда ётган резина шланг билан урган. Акаси «Укамни урманг» деб зорланиб йиғлаганда, унга қўшиб акасини ҳам урган. Шу куни кечқурун уч нафар вояга етмаган болаларнинг қўлини эшик ва деразага боғлаб, эрталабгача шу ҳолда қолдирган.

    «З.К. ўзининг шафқатсиз хатти-ҳаракатларини давом эттириб, эртаси куни вояга етмаган қиз Ш.Р. идиш-товоқларни ювиб турганида уни ошхона ёнидаги уйга олиб кириб, оғзига пешоб қилган. Кейин эса ташқарига олиб чиқиб, челакда турган иссиқ сувни устига сепиб юборган. Суд олди тергов ишлари давомида айбланувчининг хатти-ҳаракатлари, қабиҳликлари-ю, етим болаларнинг чеккан жабрлари очиқланар экан, беихтиёр ўзимнинг ҳам йиғлаб юборганимни яширмайман», — дейди судья Фаррух Икромов.

    Гулнавоз Мақсудованинг «Дарё»га билдиришича, қайнукаси Россияга ишлаш учун кетган вақтда З.К. вояга етмаган жияни Ш.Р.нинг шилинган ва кўкарган кўзларини кўриб, ўгай она қўлида яшаётган жиянларининг аҳволи билан қизиқа бошлаган.

    «Болаларни уйга олиб келар эканмиз, ҳар учаласининг ҳам баданлари шилингани, азбаройи қайноқ сув тўкилаверганидан моматалоқ бўлиб қолганини кўриб, юрагимиз орқага тортиб кетди. Инсон ҳам шу қадар шафқатсиз бўладими? Тўнғич қиз жиянимизнинг оёғини қайноқ сув билан куйдириб келгани етмагандек жароҳат устидан пайпоқ билан яширишга мажбурлаб келганини нима дейиш мумкин? Қизалоқнинг қўрқувдан ҳеч кимга айтмай, оғриқларга чидаб, куйган ва терилари шилинган ҳолда оёғига пайпоқ билан мактабга ҳам қатнаганини сўз билан ифодалаш қийин», — дейди Гулнавоз Мақсудова.

    Гулноза Мақсудова келинининг кирдикорларини қариндош-уруғларига билдирган. Қариндошлари зудлик билан етиб келган ва бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига билдириб, З.К.га нисбатан қонуний чора кўрилиши юзасидан кўрсатма берган.

    «Суд, тергов органи томонидан судланувчи З.К.нинг вояга етмаган болаларни муттасил равишда уриб қийнаганликда ифодаланган  ҳаракатлари Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми ‘а’ (қийнаш) банди билан тўғри квалификация қилинди. Бироқ Жиноят кодексининг 55-моддасига (жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар) асосан унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Аммо у бундан ортиқ жазога муносиб эди. Афсуски, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги боис унга қамоқ жазосини қўллай олмадик», — дейди Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди судьяси Фаррух Икромов.

    Мавзуга доир: Андижонда турмуш ўртоғини пичоқлаган аёлга суд ҳукми ўқилди

    16.06.2022, 07:13   Изоҳ (0)   30139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 5 ойда 22,4 млн долларлик гилос экспорт қилди

    16.06.2022, 06:42

    Ўзбекистонда мавжуд 120 та шаҳардан 118 тасининг бош режаси ишлаб чиқилди

    16.06.2022, 06:12

    Ўзбекистонга май ойида қанча турист ташриф буюргани маълум қилинди

    16.06.2022, 05:36

    Ўзбекистонда 2019—2021 йилларда спорт муассасаларини қуриш ва таъмирлашда 11,8 млрд сўм талон-торож қилинган

    16.06.2022, 04:56

    Тошкентда электр ҳисоблагич нотўғри уланганини далолатномага қўшмаслик учун фуқародан 200 доллар талаб қилган сохта ходимлар ушланди

    16.06.2022, 04:14

    Фарғонадаги «Водил» сув тақсимлаш иншоотига сел келди

    16.06.2022, 03:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.