Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Грузияда маймунчечак билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат лаборатория тасдиғидан ўтди, деб ёзмоқда «Спутник Грузия».

Фото: Pixabay

Фото: Pixabay

Қайд этилишича, касаллик Европада бўлиб қайтган эркакда аниқланган. Мутахассислар бемор билан контактда бўлган кишиларнинг барчасини назоратга олди, аммо уларда ҳеч қандай клиник белгилар аниқланмади.

Нашр маълумотларига кўра, беморда вируснинг енгил шакли бўлган ва тегишли даволанишдан сўнг у шифохонадан чиқарилган.

ЖССТ аввалроқ дунёнинг 39 та мамлакатида маймунчечак билан касалланиш бўйича 1600 дан ортиқ ҳолатлар тасдиқлангани, 1500 га яқин одамда ўхшаш симптомлар мавжудлигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни Грузия сайёҳлар учун карантин талабларини бекор қилди. Эндиликда сайёҳлар Грузияга COVID-га қарши вакцинация сертификатлари ва ПЗР-тестларини тақдим этмасдан кириши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар