Украинанинг Херсон вилоятида 24 февралдан кейин туғилган болалар, шунингдек, етим болалар автоматик тарзда Россия фуқаролигини олади. Бу ҳақда Россия давлат ОАВлари томонидан Херсон вилояти «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари» деб аталувчи Кирилл Стремоусов маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Унинг даъво қилишича, ҳудудда Россия паспортларига нисбатан «шов-шувли талаб» бор бўлиб, уларни расмийлаштириш учун аллақачон ўн мингдан зиёд талабнома келиб тушган.
Херсон вилояти март бошидан буён деярли тўлиқ Россия қўшинлари назорати остида бўлиб турибди. Ҳудуднинг «янги ҳукумати» Россияга қўшилиш истаги ҳақида бир неча марта маълум қилган.
Май охирида Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси учун Россия фуқаролигига мурожаат қилишнинг соддалаштирилган тартиби ҳақида фармон имзолади. 11 июнь куни ушбу вилоятларда илк Россия паспортлари берила бошлагани маълум қилинди.
Мавзуга доир:
- Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари Россия алоқаси ва интернетига тўлиқ ўтди
- Россия Украинанинг бешдан бир қисмини босиб олди. Хариталарда бу ҳудуд қанчалик катталигини кўриш мумкин (фото)
- Запорожьенинг «янги ҳокимияти» вилоятда рублни жорий этди ва Россия таркибига қўшилиш истагини эълон қилди. Херсонда ҳам шундай бўлганди
Изоҳ (0)