• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Академик эркинлик қандай бўлиши керак?

    Охирги йилларда таълим соҳасида туб ўзгариш ва ислоҳотларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бундай ислоҳотлар узоқни кўзлаб ҳамда чуқур томир отиб кетган муаммоларни ҳал қилмоқда, десак муболаға бўлмайди.

    Бундай ўзгаришлардан бири бу олий таълим муассасаларига академик эркинлик беришдир. Хўш, академик эркинлик нима беради? Аввало, кучли ва рақобатбардош етук кадрлар етиштиришга хизмат қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу яна халқимизни узоқ йиллар давомида қийнаб келган коррупция каби иллатларни ҳам бартараф этади.

    Президентимиз «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда 35 та ОТМ академик мустақиллик асосида фаолият юрита бошлади. Бу нима дегани? Академик мустақиллик натижасида ОТМлар ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини, таълим шаклини белгилаш, ўқиш давомийлигини, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш, магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш, ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, таълим сифатини ички назорат қилиш, контракт қийматини, маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш, хорижий ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш каби бир қатор муҳим бўлган вазифаларни ўзи ҳал қилади.

    Доно халқимиз «шаҳар бедарвоза эмас» деганидек, молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларида васийлик кенгашлари тугатилади. Уларнинг ўрнида таркибининг камида 70 фоизи тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз ОТМларнинг Кузатув кенгашлари ташкил этилади. Демак, ҳамкорликда, шаффоф ва бамаслаҳат иш олиб борилади.

    Академик эркинликдан кўзланган умидлар талайгина. Улар Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш, 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш ҳамда қабул кўрсаткичини камида 250 мингга кўтариш, 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва TNE халқаро рейтингларига кириш, 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш каби мақсадлар халқимизни қувонтирди.

    Демак, хорижий тажриба ўрганилган ҳолда замон талабларига жавоб бера оладиган рақамлаштирилган ва инновацион ўзгаришлар ҳам қомусимиздан ўз ўрнини олиши керак. Шу ўринда, Конституциямизнинг 41—42-моддаларида қисман педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслик, ўқитувчиларни таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатишга йўл қўйилмаслик ҳамда ўқитувчиларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаслик каби жумлалар акс этиши муҳимдир.

    Хулосада айтиш керакки, Конституция догма эмас, унда ҳаёт жўш уриб туради. У доимо замон билан ҳамнафас ҳолда ҳаракатда ва ўзгаришда бўлади. Шунинг учун ҳам ОТМлардаги академик эркинлик, рақамли таълим ва инновациялар каби долзарб масалалар давлат ҳимоясида бўлиб, улар ҳам Конституцияда мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ бўлади.

    Феруза Усарова,ЎзР Фанлар академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори в.б., сиёсий фанлар номзоди, доцент.

    13.06.2022, 15:29   Изоҳ (0)   12498
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўрикзор» бозори ҳудудида ер остидан иссиқ сув тошиб чиқиши тўхтатилди

    13.06.2022, 15:25

    Чироқчида қудуққа тушиб кетган болани чиқариб олишда 14 ёшли ўсмир ҳам иштирок этди — ФВВ

    13.06.2022, 15:12

    «Ҳар қандай ҳолатда ҳам журналистга, умуман медиа соҳасидаги ҳар бир одамга куч ишлатиш нотўғри» — Шерзодхон Қудратхўжа

    13.06.2022, 14:59

    Генерал Майкл Курилла раҳбарлигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди (фото)

    13.06.2022, 14:46

    Козимжон Комилов Олий суд раиси этиб қайта сайланди

    13.06.2022, 14:09

    «Ўрикзор» бозори ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди (видео)

    13.06.2022, 13:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.