АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг қўмондони, генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида 13 июнь куни генерал Майкл Эрик Курилла раҳбарлигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов томонидан қабул қилинди.
Қабул давомида ҳар икки томон Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар тенглик, ишонч ва ҳурмат, ўзаро манфаатларни инобатга олиш каби принциплар асосида ривожланаётгани, стратегик шериклик даражасига етганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, жумладан, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлашга қаратилган икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари ҳамда дўстона ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мавзуга доир: Эмомали Раҳмон Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюрди
Изоҳ (0)