АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга кўтарилди.
Унга бу жангда Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди. Ўзбекистонлик яккакурашчи жангнинг биринчи раундидаёқ кучли зарбани ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа Адашев UFC’даги тўртинчи жангида учинчи бор мағлуб бўлди.
Адашев бунгача UFC’да учта жанг ўтказган. Промоушендаги илк жангида 32 сония ичида нокаутга учраб, Тайсон Немга мағлуб бўлган. Иккинчи жангида эса Су Мудаэржига очколар эвазига ютқазганди. Учинчи жангида Заррухга америкалик Райан Бенуа рақиблик қилган ва ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонганди.
Маълумот учун, Заррух UFC’га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. Самарқандлик спортчи MMA’га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)