«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» Френки де Йонг борасида келишувга эришишга яқин.
Сўнгги музокаралардан сўнг томонлар футболчини 80 миллион еврога трансфер қилиш борасида келишиб олди, дея хабар қилади Diario Sport.
25 ёшли ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳагнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Мутахассис нидерландиялик футболчи унинг жамоасига ўтишига ишонмоқда.
Дастлаб Френки «Барселона»да қолишни хоҳлаганди, аммо клуб уни қўйиб юборишга қарши эмаслигини билгач, фикрини ўзгартирди. Трансфер футболчининг қарорига боғлиқ.
Аввалроқ «кўк-анорранглилар» ёзда ўндан ортиқ футболчиси билан, жумладан, Френки билан ҳам хайрлашишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Де Йонг жорий мавсум Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)