Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» сафида 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ҳужумчи манкунианликлар мухлислари овози натижасига кўра сер Мэтт Басби совринини қўлга киритди.
37 ёшли Роналду тўртинчи марта ушбу совринга эга чиқмоқда ва бу борада жамоа дарвозабони Давид де Хеага тенглашиб олди. Португалиялик аввалроқ 2003/04, 2006/07, 2007/08 йилги мавсумларда клубнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Криштиану Роналду жорий мавсум «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 24 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)