Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» сардорлари навбатдаги маош қисқаришига норози бўлмоқда, дея хабар қилмоқда Diario Sport.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Серхио Бускетс, Херард Пике ва Хорди Альба каталонияликларнинг деярли барча футболчиларнинг маоши 50 фоизгача қисқариши ҳақидаги баёнотига қарши чиқди. Аввалроқ улар икки марта маоши қисқаришига рози бўлган, энди маошни камайтириш улар учун адолатсизлик бўлади деб ҳисобламоқда.

Раҳбарият юқоридаги талаб билан жамоа сардорларига мурожаат қилса, улар буни рад этади.

Маоши қисқартирилган янги шартнома имзолаган тўртинчи сардор Серхи Робертонинг келажаги эса ҳозирча номаълум.

Аввалроқ «Барселона» раҳбарияти аксарият футболчиларининг маошини 50 фоизга қисқартирмоқчилиги, бу яқинда шартномасини узайтирган ва қишки трансфер ойнасида жамоага қўшилганларга тааллуқли эмаслиги хабар қилинганди. «Барселона» Европанинг энг кўп қарзга эга клублари рўйхатида етакчилик қилаётгани маълум бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, клуб пандемия вақтида ва ундан кейин бир неча бор жамоа аъзоларининг маошларини қисқартирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати