Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Йигирма йил давомида режалаштирилаётган Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон (CКУ) темир йўли қурилиши жараёни ниҳоят олдинга силжиди — у 2023 йилдан бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз интервьюсида маълум қилган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Янги маршрут қуриб битказилгач, Хитойдан Европа ва Яқин Шарққа қатнов масофаси янада қисқаради.

Жорий йилда техник-иқтисодий асосларни тайёрлаб, қурилишни 2023 йилда иш бошлаймиз. Учала давлат ҳам жараёнга тайёрланмоқда. Бу орқали ш ўринлари яратилади, иқтисодиётимиз эса юксалади, — деди Жапаров.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг март ойида биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқида ҳам ушбу йўл қурилишига тўхталиб ўтган.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой темир йўли орқали Осиё—Тинч океани минтақасига етказиш учун имкониятлар яратиш бўйича ҳам амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда, — деган давлат раҳбари.
Таъкидланишича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев жума куни Олий Евросиё иқтисодий кенгаши саммитида ҳам айтиб ўтган.

Ўзбекистон расмийлари аввалроқ темир йўл қуриб битказилгандан сўнг бу Хитойдан Европа ва Яқин Шарққа юк ташиш учун энг қисқа йўл бўлиб, юк ташиш йўлини 900 километрга қисқартиришини ва етти-саккиз кунлик юк ташиш вақтини тежашини айтган эди.

Хитой—Европа юк темир йўлининг жанубий қисмига айланадиган CКУ йўналиши Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Эрон ва Туркия орқали Марказий ва Шарқий Европага боғлайди.

Режага кўра, CКУ темир йўлининг умумий узунлиги қарийб 523 километрни ташкил этади, жумладан, Хитойда 213 километр, Қирғизистонда 260 километр ва Ўзбекистонда 50 километрга яқин.

Темир йўл қурилиши камида 25 йил давомида режалаштирилган. 1997 йилдаёқ Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон уч давлатни боғлайдиган темир йўл қурилиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Барча келишувлар, жумладан, барча манфаатдор давлатлар билан ҳам якунланди. Сентябрь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити давомида уч давлат раҳбарлари темир йўл қурилишини бошлаш бўйича ҳужжат имзолашини кутмоқдамиз. Қирғизистон ҳукумати, Ўзбекистон ҳукумати ва Хитой ҳукумати жараёнга тайёргарлик кўрмоқда, — деди Жапаров.
Аввалроқ Бухоро ва Хива ўртасида темир йўл қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар