«Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.
Ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб — Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.
Шунингдек:
- бўлажак ҳожилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;
- барча зиёратчилар менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;
- Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим.
Аввалроқ «Ҳаж-2022» мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)